UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  2 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  11 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  5 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  14 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  6 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8

ЖЧ-2024. 1-тур. Парагвай — Коста-Рика. Превью Янгиликлар

ЖЧ-2024. 1-тур. Парагвай — Коста-Рика. Превью

Бугун футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатига старт берилади.

Парагвай — Коста-Рика

"А" гуруҳи, 1-тур

Ҳумо арена, Тошкент

17:30


ФИФА рейтингидаги ўрни

Парагвай (13)

Коста-Рика (31)

Учрашув ҳақида

Коста-Рика футзалнинг энг йирик мусобақасидаги ўзаро ягона қарама-қаршиликда икки гол фарқи билан ортда қолаётганига қарамай, якунда Парагвайни 6-3 ҳисобида мағлуб этган. Эндиликда жамоа Минор Кабальчета ва Милинтон Тижерино билан яна бир кутилмаган ғалабага эришишга уриниб кўради. Карлос Чилаверт эса имконияти юқори баҳоланаётган гуруҳ босқичини "оқ-қизиллар"нинг ишончли ғалаба билан бошлаши учун Дамиан Мареко ва Хавьер Адольфо Саласга таянади.

Ўйин ҳақида фикрлар

"Парагвай йирик турнирларда доимий қатнашувчи жамоа ҳисобланади. Улар кўп йиллар мобайнида Европада ўйнаган мураббийга эга. Қолаверса, таркибдаги кўплаб футзалчилар Европада, айниқса Италияда тўп тепишади. Жанубий Америкада улар жуда изчил жамоа саналади", деди Коста-Рика мураббийи Алекс Рамос.

"Коста-Рика жисмонан бақувват жамоа, шу боис уларга қарши ўйнаш қийин. Биз ҳар томонлама тайёрланяпмиз, чунки гуруҳ кучли жамоалардан иборат эканлигини биламиз, лекин биринчи ўринда кейинги босқичга йўл олишимизга ишонамиз", деди Парагвай таянч ярим ҳимоячиси Арнальдо Баез.

Қизиқарли маълумотлар

Карлос Чилаверт аввалги жаҳон чемпионатларида ўйнаган иштирокчи тўртта мураббийдан бири саналади. Асунсионлик футболчи 2004 ва 2008 йиллардаги мундиалда иштирок этиб, Парагвайга Италия ва Португалияни ортда қолдириб, гуруҳ пешқадами бўлишига ёрдам берган.

Эдвин Кубильо учта мундиалда гол урган биринчи коста-рикалик футзалчи бўлишга ҳаракат қилади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика