⚡️ ЖЧ-2022. Кейинги босқич масаласини ҳал қилиб қўйган Рустам Меҳмонов шогирдлари бугун гуруҳ аутсайдери билан ўйнайди (+жадвал ва ЛИНК)

Eldor Akmurzayev
3 окт 2022, 08:50
Туркияда ногирон-ампутантлар ўртасидаги мундиал давом этмоқда.

Ўзбекистон ТЖ илк турда Евро-2021 бронза медали соҳиби Польшани 3:1, 2-турда эса Европа вице-чемпиони Испанияни йирик (3:0) ҳисобда мағлуб этган ҳолда “ўлим гуруҳи”дан биринчи ўрин билан 1/8 финалга йўл олганди.

Рустам Меҳмонов шогирдларига кейинги босқичда А/Б/C/Д квартетларида учинчи бўлган жамоалардан бири рақиблик қилади.

Бугун, 3 октябрь куни мусобақанинг гуруҳ босқичи ўз якунига етади. Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ аутсайдери Танзанияга қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 13:00 да старт олади.

ЖЧ-2022. 3-тур

13:00, Ўзбекистон – Танзания

"TFF Riva Facility" майдони, Истанбул

Жонли эфирда кўриш LIVE

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia