UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  1 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  17 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  14 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  1 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  8 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10

ЖЧ-2014 финалининг қаҳрамони ҳозир қаерда? Янгиликлар

ЖЧ-2014 финалининг қаҳрамони ҳозир қаерда?

Немис футбол иттифоқи техник директори Маттиас Заммер 2010 йилда уни Германия футболи тарихидаги энг яхши иқтидорлардан бири сифатида тарифлаган.

Марио Гётце ажойиб тезлик, техника, дриблинг ва ўзига нисбатан ўта юқори ишончи туфайли 18 ёшидаёқ дунёнинг энг яхши ёш футболчилари қаторида тилга олинганди. У майдон маркази, ҳар иккала қанотда бир хил ўйнай олишидан ташқари "яширин тўққизлик" вазифасини ҳам аъло даражада бажарар эди.

Марио 2010-13 йилларда ажойиб натижалар қайд этган Юрген Клопп бошчилигидаги "Боруссия"нинг энг муҳим ва ажралмас бўлакларидан бири эди. У 2013 йилнинг ёзида "Бавария"га кўчиб ўтди, аммо Мюнхенда жамоанинг етакчисига айлана билмади. Гётце аксар ҳолатларда Франк Рибери, Арьен Роббен, Томас Мюллер сингари футболчиларга рақобатда ютқазар эди. Шу тариқа унинг фаолиятида пасайиш юзага келди. 

2016 йилда адашганини тан олиб, Дортмундга қайтди. Бироқ, "асаларилар" сафидаги парвози ҳам дастлабкиси каби юксак чиқмади.

Бразилияда ўтказилган мундиал финалида ғалаба голини уриб, Месси ва унинг мухлисларига кўз ёши тўктирган футболчи сўнгги 2 йилда катта саҳнадан бутунлай йўқолиб қолгандек туюлиши мумкин. 

Аммо, у ҳамон майдонда жавлон уришда давом этяпти. 29 ёшли Марио айни пайтда Эйндховеннинг ПСВ клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. У Нидерландия чемпионатининг ўтган мавсумида 18 ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 5 гол ва 6 та самарали узатмани ёздириб қўйди.

"Атлетико"дан "Барселона"га ўтган Арда Туран ҳозир қаерда?

Муаллиф :
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика