

"Ўйин осон бўлгани йўқ. Яман асосан ҳимояланди. биз эса ҳужум қилдик. Худога шукур, иккинчи бўлимда ҳаммаси яхши тарафга ўзгарди. Барчаси биз учун яхши бўлди. Александр Гейнрихнинг голи муҳим ғалабани тақдим этди. Ҳозир осон ўйиннинг ўзи йўқ. Барча жамоалар футбол ўйнашни билади. Яман бизга қарши бугун "автобус" услубидан фойдаланди. Улар ҳам ҳимояга ётиб олишга яхши тайёргарлик кўрган экан. Муҳими биз уч очкони қўлга киритдик. Дебютим? Учрашув бошида озгина ҳаяжон сезилди. Бу ҳаммада бўлади. Лекин ўйин давомида бу нарса йўқолди. Кўрсатган ўйинимдан қониқдим", - дейди Жавоҳир Соҳибов.



