

Ўйиннинг 64-дақиқасида "Шўртан" ҳужумчиси Игорь Таран пенальтидан гол ура олмади. Бу вазиятда "Машъал" посбони Жавоҳир Илёсов тўпни қайтаришга эришди. Шу тариқа, Илёсов кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам пенальтини қайтаришга эришди.
Ўтган турда "Металлург" вакили Дилмурод Каримов ҳам Илёсовни 11 метрли жарима тўпидан сўнг жазолай олмаганди. 2016 йилги мавсумда Жавоҳир Илёсов бир марта 11 метрли жарима тўпини қайтарган эди.




