UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  5 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  10 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  31 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  8 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  17 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0 06:55U23 Осиё кубоги. Таиланд - Тожикистон 0:1   0 06:50Серия А. "Милан" - "Интер" 1:2   0 06:45Серия А. "Рома" - "Болонья" 1:3   0 06:40ЛаЛига. "Севилья" - "Мальорка" 2:1   0

Жасур Яхшибоев: “Хитойга қарши фақат ғалаба учун ўйнаймиз” Янгиликлар

Жасур Яхшибоев: “Хитойга қарши фақат ғалаба учун ўйнаймиз”

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жасур Яхшибоев Хитойга қарши ўйиндан олдин маҳаллий матбуот билан суҳбатда илк учрашувдаги хато ва камчиликлар ҳақида фикр билдирди ва кейинги учрашувга жамоа бошқача кайфиятда тушишини таъкидлади.

“Илк учрашувдаги хатолардан керакли хулосалар чиқара олдик. Умид қиламанки, бошқа бундай хато қилмаймиз. Хитойга қарши учрашувда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Учрашувнинг аҳамиятини билиб турибмиз. Биз мухлисларга яхши ва чиройли ўйин намойиш этишга ва албатта ғалаба қозониб, уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз”, - дейди Яхшибоев.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ярим ҳимоячиси шунингдек, Хитой ёшлар терма жамоаси ва улар сафидаги футболчилар ҳақида фикр билдирди.

“Хитойликлар таркибида ажойиб ва тажрибали футболчилар бор. Айниқса, уларда техик жиҳатдан яхши шаклланган футболчилар кўп. Рақиб сафида бир нечта футболчи барчадан бироз ажралиб турибди. Биз уларнинг қандай савиядаги футболчи эканлигини биламиз ва уларни тўхтатишга ҳаракат қиламиз”, - дейди ярим ҳимоячи.

“Бу турнирдан мақсадимиз катта. Биринчи навбатда бу биз учун ўзига ҳос зинапоя. Биз ўзимизни кўрсата олсак, келажак учун ҳам катта фойда. Шунинг учун барчамиз боримизни бериб, ғалаба қозонишни истаймиз”, - деди Яхшибоев.

Рейтинг: -47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика