

Неаполь шаҳридаги "Диего Армандо Марадона" стадионида бўлиб ўтган баҳснинг асосий вақти 1:1 ҳисобида тугади. Пенальтилар сериясида эса меҳмонлар ғалабани қўлга киритди.
Учрашувнинг 39-дақиқасида "Комо" ярим ҳимоячиси Мартин Батурина ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида, 47-дақиқада "Наполи" ярим ҳимоячиси Антонио Вергара мувозанатни тиклади. Белгиланган вақтда ғолиб аниқланмаганидан сўнг, пенальтилар сериясига мурожаат қилинди ва унда "Комо" футболчилари аниқроқ ҳаракат қилди.
Шу тариқа, "Комо" жамоаси мусобақа ярим финалига йўл олди.
Маълумот учун, Италия Кубогининг амалдаги соҳиби — "Болонья" ҳисобланади. Жамоа ўтган мавсум финалида "Милан"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди.



