

Голларга бой бўлган ўйинда мухлислар нақд саккизта голга гувоҳ бўлишди. “Севилья” футболчилари рақиблари дарвозасига учта гол уришларига қарамай, ўз дарвозаларидан бешта тўп ўтказиб юборишди.
Натижада Ла Лигада кетма-кет тўртта ўйиндан буён ғалаба нималигини билмай келаётган “Севилья” 29 очко билан турнир жадвалининг бешинчи поғонасида бормоқда. “Бетис” эса 24 очко билан саккизинчи поғонадан жой олди.




