

27 ёшли уругвайлик футболчи мерсисайдликларнинг АПЛдаги дастлабки икки ўйинида ҳам майдонга тушиб, умумий ҳисобда ярим соатдан сал кўпроқ вақт ўтказди.
"Ливерпуль" либосини кийган илк лаҳзаданоқ Премьер-лига аслида қандай эканини тушундим. Бу ерда мутлақо бошқача суръат: ўта юқори шиддат, кескин жисмоний кураш ва ўйлаб олиш учун ҳатто бир сония ҳам вақт йўқ. "Ньюкасл" ва "Ноттингем Форест" каби жамоаларга қарши дастлабки баҳсларда захирадан майдонга тушганимдаёқ тезда англадим: майдонга тушган илк сониянгданоқ 100% тайёр бўлишинг керак.
Мени нотўғри тушунманг, Ла Лигага ҳурматсизлик қилиб бўлмайди. Бу ақл бовар қилмас тактика ва юксак техник маҳоратга эга чемпионат, у ердаги ғалабалар менга кўп нарсани ўргатди. Бироқ жисмоний куч ва суръат даражаси бўйича Премьер-лига юқорироқ туради.
Агар ҳимоячи бундай шароитга ўрганиб, ўзини кўрсата олса, ҳар ҳафта ушбу курашга бардош бериб, Англияда муваффақиятга эришса, кейин Ла Лигага қайтиб у ерда ҳеч қандай муаммосиз устунлик қила олади.
Бу ерда ҳар бир дақиқа — бу кураш ва мен "Энфилд"да ўз ўрним учун жанг қилишга тайёрман", – деди Араухо.



