

"Оғир учрашувда ғалаба қозондик. Бундай турнирларда рақибдан олдин ҳаяжонни енгиш талаб этилади. Бунинг учтида жуда кўп ишладик, аммо ёш футболчиларда барибир ҳаяжон билиниб турди. Ҳисобдан келиб чиқиб, ўйинни назорат қилдик дея оламан. Керакли пайт ҳимояланишни ҳам билдик. Бу режанинг бир қисми эди. Йигитлар барча кўрсатмаларни бажариб беришди. Рақиб жисмонан жуда кучли эди, шу сабабли темпни оширишни режа қилгандик. Буларнинг барчаси биринчи таймда ўхшади. Шу кунгача 8-9 та учрашув ўтган бўлса, кўп ўйинларда хатто қизил карточка бўлмоқда. Биз тартибни сақлашни учрашувдан олдин тушунтирамиз. Лекин ўйинда барибир эмоцияларни жиловлаш қийин, бу ёш билан боғлиқ. Энг муҳими ғалаба қозондик", -дейди Ислом Исмоилов.



