Иско фақатгина АПЛ клубига ўтмоқчи

Alisher
23 окт 2019, 14:50
"Реал" хавбеки Иско қишки трансферлар ойнасида жамоадан кетмоқчи.

27 ёшли испаниялик ўйинчи бош мураббий Зинедин Зидан билан суҳбатдан сўнг жамоадан кетишга қаттиқ аҳд қилган.

Хабар қилинишича, Иско фақатгина АПЛдан бўладиган таклифларни кўриб чиқмоқчи, сабаби у доим Англияда ўйнашни орзу қилган.

Эслатиб ўтамиз, Иско учун "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" клублари рақобатлашмоқда.

Исконинг "қаймоқранглилар" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ўртасига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›