

Бош мураббий Сантьяго Солари ўйин учун қайдномани эълон қилганида, Иско мураббийдан норози бўлди. У жамоа билан автобусга чиқишни истамади ва клуб базасини ўз машинасида тарк этди.
Тахминларга кўра, у "Аякс"га қарши баҳс учун стадионга ҳам келмаган. Уни жароҳатланган ёки таркибга киритилмаган футболчилар ўтирадиган жойда кўришмади.



