Иордания термаси бош мураббийи: "Корея Республикасини мағлуб этишда мухлисларимиз ёрдамига таянамиз"
05 фев 2024 19:47
Янгиликлар
Иордания термаси бош мураббийи: "Корея Республикасини мағлуб этишда мухлисларимиз ёрдамига таянамиз"
"Бу ўйин нафақат биз, балки Корея Республикаси учун ҳам қийин ўйин бўлади. Ярим финалда икки нафар муҳим ўйинчимиз майдонга тушмайди. Руҳий жиҳатдан барча тайёр. Шундай экан, биз ўйинга тактик томондан кучли тайёргарлик кўришимиз керак. Ҳар бир ўйинчи 120 дақиқа ўйнашга ҳам руҳан, ҳам жисмонан шай бўлиши керак.
Муҳим икки ўйинчимизсиз майдонга тушиш қийин бўлади. Муса Ал Тамари эса ярим финалда ўйнайди. У жамоанинг асосий ўйинчиси. Бироқ, ғалаба қозониш учун бутун жамоа борини бериши лозим. Профессионал футболчилар 48 соат ичида тикланишга улгура олишади.
Умид қиламанки, ўйин давомида юқори консентрацияни йўқотмаймиз. Кичик вазиятларнинг барчасида тўғри ҳаракат қилиш лозим. Корея Республикасини мағлуб этишда мухлисларимиз ёрдамига таянамиз", -дейди Ҳусайн Аммута.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар