UZ

“Интер” ЖЧ-2018нинг энг яхши футболчиси учун 40 млн таклиф қилди Янгиликлар

“Интер” ЖЧ-2018нинг энг яхши футболчиси учун 40 млн таклиф қилди

Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиришга яқин турибди.

Мадриднинг “Реал” клуби етакчиси Лука Модричга ҳамон Миланнинг “Интер” жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Хорватиянинг Index нашри хабарига кўра, “Интер” ва “Реал” клублари ЖЧ-2018нинг энг яхши футболчиси трансфери юзасидан музокараларни бошлашган. 

Манбанинг хабар беришича, миланликлар футболчи учун 40 миллион евро таклиф қилишган. “Қироллик клуби” эса Модрич учун 70 миллион евро сўрамоқда. Ўттиз икки ёшли Луканинг “Реал” билан шартномаси 2020 йилгача имзоланган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг