Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"

Iskandarov Abdulaziz
26 ноя 2025, 12:50
"Нефтчи" ярим ҳимоячиси Икром Алибоев учун мавсум барқарор ўтди дея оламиз.

Футболчи жароҳатлардан сўнг яна спорт формасини тиклади ва фарғоналикларнинг муҳим аъзоси сифатида гавдаланди, якунда жамоа билан чемпионликни қўлга киритди. Икром Алибоев жароҳатдан сўнг қайтиши ҳақида гапириб берди. 

"Ўтган йили шундай пайтларда шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтаман деган ҳаёлда юрардим. Эски жароҳатлар қайталанаверди. Кореяда тўртта жамоада ўйнадим. Лекин у ерга борсам жароҳатим қайталанаверди. Балки овқатларга боғлиқми, чунки ўзбек овқатларига ўрганганмиз. Шуни таъсири бўлди деб ўйладим. Бу йил Ўзбекистонда ўйнадим, жароҳат умуман безовта қилмади. Йилни бошида қийин бўлди киришиб кетиш. Йиғинлар, ўйинлар орқали қайтиб олдим. Агар қизил карточка олмаганимда ўзим учун рекорд қўймоқчи эдим. Мавсумни юз фоиз ўтказиш, лекин дисквалификация бўлиб қолди",- дейди Икром Алибоев. 



Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia