UZ

Сўнгги янгиликлар

20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 20:08Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон  0 20:00"Динамо" – "Нефтчи" 0:0 (матнли трансляция)  2 19:11Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  15 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  5 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2

Икки йил ичида тўрт нафар мураббийга чиқиш эшикларини кўрсатган "Сурхон" ниҳоят мутахассисга ёлчидими? Янгиликлар

Икки йил ичида тўрт нафар мураббийга чиқиш эшикларини кўрсатган "Сурхон" ниҳоят мутахассисга ёлчидими?

Хабарингиз бор, тажрибали мутахассис Равшан Ҳайдаров яқинда Термизнинг "Сурхон" жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.

 Бу эса жорий мавсум ҳисобидан тайинланган учинчи мураббийдир. Дастлаб илк турларда Шавкат Абдухўжаев бош мураббий сифатида матбуот анжуманларида қатнашган бўлса, кўп ўтмасдан "Нефтчи"даги фаолияти билан танилган Баҳром Ҳайдаров "Сурхон"га бошчилик қиладиган бўлди. Бироқ, ўйин ҳам, натижа ҳам ўхшамагач Баҳром Ҳайдаровга чиқиш эшиклари кўрсатилди. Мен ҳозир мураббийларни алмашиши сабаблари ва омиллари ҳақида тўхталиб ўтмоқчи эмасман. Гап жамоа бошқарувига келганига кўп бўлмаган Равшан Ҳайдаров ҳақида кетмоқда. Хўш ушбу мутахассиснинг келиши жамоада нимани ўзгартирди? Келишув қанчалик омадли бўлади? Равшан Ҳайдаров "Сурхон" билан нималар қила олиши мумкин? Қуйида бирма-бир мазкур саволларга биргаликда жавоб излаб кўрамиз.



Ҳар қандай мураббий янги жамоага келганида дарҳол ўзгаришларга қўл урмайди. Қолаверса мавсум ўртасида бунинг иложи ҳам йўқ. Бироқ, мураббий қўл остидаги жамоанинг руҳиятини керакли кўрсатмалари билан ўзгартира олиши мумкин. Равшан Ҳайдаров "Сурхон"ни ниҳоятда қийин шароитда қабул қилиб олди. Бунга шубҳамиз йўқ. Чунки, термизликлар охирги ўйинларда мағлубиятлар гирдобига тушиб қолган, футболчиларнинг эса кайфияти ҳаминқадар эди. Бундай ҳолатда ҳеч бир мутахассисга осон бўлмайди. Олдинда уларни "Локомотив" билан ўйин кутар, Равшан Акмаловични олдида жамоани навбатдаги турга тайёрлаш учун икки кунгина вақт бор эди, холос. 48 соат ичида тажрибали мутахассис услуб ва фалсафа, талабларини сингдира олмаслиги тайин. Бироқ, кўпгина жаҳон тажрибасидан маълумки қисқа муддатда мураббийлар асосан руҳият масаласига  эътибор қаратишади ва керакли гапларни айтишади. Услуб ва фалсафани жамоадагилар ўзлаштириши учун эса бир неча кун эмас, бир неча ой талаб қилинади, бу ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Равшан Ҳайдаров қандай жамоага келганини жуда яхши билади, бундай шароитга у биринчи маротаба тушаётгани йўқ. Боз устига "Сурхон"даги аксарият футболчилар унга бегона эмас.  Демак, "Локомотив" билан ўйин ҳақида фикр юритадиган бўлсак, жамоа шу куни кутганимиздан ҳам яхшироқ ўйнади. Жамоада янги мураббий иш бошлагани яққол сезилиб турди. Футболчиларнинг ҳаракатларида креативлик, мазмун кўринди. 



Олдинги чизиқ вакиллари ўзларини анча эркин ҳис қилган ҳолда тўп тепишди. Тўғри, бирон услуб кўзга ташланмади. Лекин, футболчиларнинг майдонга қайта янги куч ва мотивация билан тушганлиги билинди. "Андижон" билан ўйинда жамоа аъзолари меҳмонда тўп тепганига қарамасдан ўйинни ўз қўлига олишди ва биринчи рақам остида ҳужмкор футбол кўрсатишди. Аслида таркибдаги аксарият футболчилар ҳужмкор услубга мослашган. Ҳусниддин Ғофуров, Шерзод Каримов, Александр Касьян, мана шу триодан ажойиб ҳужум учлигини ҳосил қилса бўлади. Фақатгина қанот ярим ҳимоячилари яъни вингерлар Касьянни тўп билан таъминлаб турса бўлгани. Каримов ва Ғофуров бундан кейинги турларда янада ёрқинроқ тўп тепишларини кутиб қоламиз.  Равшан Ҳайдаров "Андижон" билан учрашувгача бўлган даврда нима истаётганини ва нимани хоҳлаётганини шогирдларига сингдира олган. Бир сўз билан айтганда Равшан Ҳайдаров жамоага янги қон ва эркинлик олиб кира олди. Унинг услуби ҳам шунақа. Майдонда футболчиларга эркинлик беришни ва уларнинг кучли томонидан унумли фойдаланишни маромига етказа оладиган кам сонли мутахассислардан биридир. Олимпия терма жамоасида, ёшлар терма жамоасида бунга бир неча бор гувоҳ бўлганмиз. Биз ҳимоядан туриб ўйнайдиган Кореяга қаршими ёки Япониями, Австралиями ҳар қандай жамоага қарши ўйинчиларни тўғри тайёрлай олганлигини натижалардан ҳам билса бўлади. Мана шу нарсани у "Сурхон"да ҳам жорий этишини кутиб қоламиз. "Сурхон"да потенциал жиҳатдан кучли футболчилар, иқтидорли ёшлар бор. Фақат уларни кучли томонларини юзага чиқариб бера оладиган мураббий етишмаётган эди. Тўғри майдонда футболчилар ўйнайди. Улар ҳам мураббийнинг режасидан ва берган кўрсатмасидан келиб чиқиб тўп тепишини унутмаслик лозим. 

Равшан Ҳайдаровни келиши жамоа учун қай даражада омадли эканлигини билиб олиш учун камида биринчи давра якунланишини кутишимиз керак. Тажрибали мутахассис ошпаз каби бор масаллиқдан қандай таом пиширгани каби, айни пайтдаги бор футболчилардан нималар қила олишини билишимиз учун бир мунча сабр қиламиз. Лекин, Ҳайдаров "Сурхон"да ажойиб жамоа туза олишига шубҳамиз йўқ. Фақат озгина вақт ва мураббийга эркинлик бериш керак, тамом. Равшан Ҳайдаров терма жамоада Самвел Бабаянни, Таиланддаги Осиё чемпионатида эса Друловични соясида қолиб кетди. Агарда уни ўзига қўйиб берса, ишига ҳеч ким аралашмаса "Сурхон"да маҳаллий футболчилар билан ажойиб натижаларга эришиши мумкин, бир нечта ёш футболчиларни кашф қилиб, иқтидорини юзага чиқаришга ҳам қодир. Натижа йўлида эса клуб раҳбарлари бироз қаноатлироқ бўлиши лозим. Агарда "Сурхон" чиндан ҳам проффессионал мақомда юқори марраларни кўзласа бошқарувчини алмаштиришни тўхтатиши ва бир мутахассисга мавсум якунига қадар имконият бериши керак. Бу менинг шунчаки қарашларим. Бугунга қадар жамоада олти нафар мураббий бошқарди Ўтган мавсум бошида Илҳом Мўминжонов, у дисквалификацияга учрагач Андрей Микляев, сўнг Бахтиёр Ашурматов якунда Владимир Андреев билан мавсумни тугатди. Равшан Ҳайдаров билан бундай ҳолат такрорланмаслигига умид қилиб қоламиз.


Абдулазиз Искандаров тайёрлади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика