Икарди, Бензема ва Темурхўжа Абдухолиқов

Narzulla Saydullayev
4 ноя 2016
Клублари сафида яхши ўйнаётган лекин терма жамоага чақирув олмаётган футболчилар ҳақида маълумот берамиз.



Карим Бензема 4та гол

"Реал" ҳужумчиси нима сабабдан терма жамоага чақирилмаслигини кўпчилик билади. Вальбуэна билан боғлиқ машмашаларга аралашиб қолган Карим учун терма жамоа эшиклари ёпилган.



Мауро Икарди 8та гол

Икардининг вазияти ҳам деярли Бенземанига ўхшаш. У Макси Лопеснинг хотини бўлган Ванда Нарани йўлдан ургани учун Аргентина терма жамоасида ўйнай олмаяпти. 




Александр Лаказетт 9та гол


Яқинда жароҳатидан қутулиб сафга қайтган Александр Ляказетт охирги иккита ўйинда 3та гол урди. Балки Дешам кейинги йиғинларга ҳужумчини жалб қилар, ҳозирча унга эхтиёж сезилмаяпти.



Энтони Модест 11та гол

Яна бир франциялик ҳужумчи. Франция ёшлар терма жамоасида ўйнаган лекин миллий терма жамоага умуман жалб қилинмаган Модест бу мавсумда Германия чемпионатида 9та ўйинда 11та гол уриб Бундеслигада тўпурар бўлиб турибди. Бироқ Дешам уни чақиришни ҳаёлига ҳам келтирмаяпти.


Темурхўжа Абдухолиқов 21та гол

2016 йилги олий лиганинг 28та туридан сўнг рақиблар дарвозасига 21та гол урган Темурхўжа Абдухолиқов Ўзбекистон терма жамоасига чақирилмаяпти.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia