UZ

Сўнгги янгиликлар

02:19Англия. "Ливерпуль" Лондондан уч очко билан қайтмоқда  1 02:14Испания. "Атлетико" илк турдаёқ очко йўқотди  1 00:12Ракитич Францияга кўчиб ўтиши мумкин  4 23:55Пьянич шартнома имзолашга яқин  0 23:44Моуриньо қишда МЮга "Реал"нинг топ-ҳимоячисини олиб келмоқчи  3 23:26"Атлетико" ва ПСЖ футболчи алмашишлари мумкин  2 23:14"Кристал Пэлас" - "Ливерпуль". Асосий таркиблар маълум  36 23:11МЮ раҳбарияти Моуриньога ишонади  2 22:57Кариуснинг "Бешиктош"га бўлаётган трансфери шартлари маълум  2 22:42Тони Кроос "Реал"да рекорд қўйди  5 22:25Омар Моманидан янги карикатура: Буффон, Веа ва Тьюрам  4 22:15ЛаЛиганинг марказий учрашувига асосий таркиблар маълум қилинди  2 22:12123 сония ва "Манчестер Юнайтед"нинг шармандалиги  8 21:58Пол Скоулз: "Манчестер Юнайтед"га етакчилар керак"  6 21:30МЮ собиқ футболчиси: "Моуриньони Рождествогача хайдаб юборишса керак"  6

Идиш ювиб катта бўлган Эктор Купер Янгиликлар

Идиш ювиб катта бўлган Эктор Купер

Ўзбекистон терма жамоасига аргентиналик машҳур мураббий Эктор Купер бош мураббий тайинланиши кутилмоқда.

Биз сайтимиз ўқувчиларига ушбу мураббийнинг ҳаёт йўли ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.


Миср терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Жаҳон чемпионатидан олдин диний қийинчиликка дуч келди. Миср терма жамоаси мундиалдаги илк учрашувни 15 июнь куни Уругвайга қарши ўтказди. Бу йил мусулмонлар учун муқаддас саналган Рамазон ойи ушбу ўйин бошланишига 24 соат қолганига якунига етди. «Кун бўйи ҳеч нима емаган ва сув ичмаган футболчиларни қандай қилиб шуғуллантиришим мумкин?» – деганди бош мураббий The Independent нашрига.

Аммо Эктор Купернинг оиласи бундан ҳам оғир қийинчликларга дуч келган. Унинг бувасининг дадаси англиялик эди ва ўз бахтини топиш учун Аргентинага кўчиб кетиб фермерлик қила бошлаганди; Аслида унинг фамилияси "Cooper" бўлган, аргентиналиклар уни "Cuper" деб ўзгартириб юборишган. Экторнинг онаси уни дунёга келтиргач, бир неча ойдан вафот этган. Отаси оилани боқиш учун кун бўйи далада ишларди. Уни бувиси тарбиялаган. «Айнан бувим менга ҳаётда ўқиш, тартиб, режимга амал қилиш ва ваъдаларни бажаришни ўргатган. Бувим хатто камбағал бўлсанг ҳам тартиб биринчи ўринда бўлиши керак деб кўп бор такрорларди. Айниқса, сен камбағал бўлсанг», – дейди Купер «Спорт-экспресс» нашрига.



Уйда иссиқ сув йўқ эди – Купер ҳозиргача совуқ сувда ювинишни маъқул кўради. Ўйинчоқлардан битта машина ва футбол тўпи бўлган. Эктор оиласига ёрдам бериш учун мактабни ташлашга мажбур бўлган, қолган барча бўш вақтини футболга сарфлар эди. Чабас шаҳарчасидаги "Атлетико Уракан Де Чабас" клубида тажриба тўплагач, Буэнос-Айресга кетганди. Бир ой давомида турли клубларда кўрикда бўлган, ниҳоят уни "Феррокариль Оэсте" клуби ўз сафига қўшиб олганди. Фақат футбол ўйнагани учун унга пул тўлашмас эди. Эрталаб Купер ресторанда идиш юварди, кейин машғулотга ошиқар эди. Уни ишдан бўшатишгач, очдан ўлишини тушуниб етиб яна Чабасга қайтишга тараддуд кўра бошлайди. Унинг футболчилик фаолияти мана шу тариқа бошланган: клуб директори келажаги порлоқ бўлган ҳимоячидан айрилишни истамай, Экторга стипендия тайинлаган, уч маҳал овқат ва умумий яшаш жойидан бир хона берганди.

Купернинг бутун футболчилик фаолияти Аргентинада ўтган – у "Индепендьенте Ривадавия", "Атлетико Уракан" ва "Феррокариль Оэсте" клубларида ўйнаган. "Феррокариль Оэсте" сафида икки бор Аргентина чемпионлигига эришган. Беш бор мамлакат терма жамоасида майдонга тушган.

1993 йил. Купер мураббийлик фаолиятини бошлади ва у футболчиликдан кўра муваффақиятли чиқди: 1998 йилда Испаниянинг "Мальорка" клуби Испания Суперкубогини қўлга киритди, кейинги йил худди шу совринга Купер "Валенсия" билан бирга эга чиқди. Ўша 1999 йилда Куперни Испанияда "Йил мураббий" деб топишган.


Аммо 62 ёшли мутахассиснинг фаолиятида сўнгги паллада мағлуб бўлиш ҳолати кўп бор учраган. 1998 йил "Мальорка" Испания кубоги финалида "Barcelona"га ютқазган.

1999 йил кубок эгалари кубоги финалида "Мальрока" Италиянинг "Лацио" клубига ютқазиб қўйган. "Валенсия" Купер бошчилигида кетма-кет икки йил Европа чемпионлар лигаси финалига чиққан ва иккала сафар ҳам мағлуб бўлган. 2000 йил "Реал"га, кейинги йил "Бавария"га пенальтилар сериясида.

2002 йил,  5 май. "Лацио" яна бир бор Куперни "оёғидан чалди": Аргентиналик мураббий "Inter"да ишлаётганди, агар "Лацио" мағлуб этилса 1989 йилдан буён илк бор "Интер" Италия чемпиони бўлар эди. Аммо ўша баҳсда "Лацио" 4:2 ҳисобида зафар қучган, "Ювентус" чемпионликни илиб кетганди.

Хатто Миср терма жамоаси билан ҳам мана шундай омадсизлик Куперни тарк этмади: 2017 йилги Африка миллатлар кубоги финалида Миср Камерунга 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйган эди.


Хориж сайтларидан Нарзулла таржима қилди

Рейтинг: +99   

Фикрлар

+23   
23 июл 14:00:15
ҚЎЧҚОР
Иложи булса ёрдамчилариниям узи билан олиб келсин булмаса окамни божасини углини куяйлик деган телефонлар яна давом этади
+22   
23 июл 13:43:50
Atxam Abduvaliyev
Kuper xudo xoxlasa yana 3 yildan so'ng O'zbekistonda qaxramon bo'ladi!
+20   
23 июл 13:36:48
muhiddin
kuper iltimos, (o'qiyotgan bosang xD) ishinga hech kimni aralashtirma, bznikila yomon, natijaga san javob berasan
+16   
23 июл 13:41:43
Real Madrid Neftchi
Osiyo chempionatida yutamiz xudo xoxlasa san bilan
+14   
23 июл 13:49:25
123456
Супер тактик мураббий бизга келди. У доим йукдан бор килган. Африка термалари ичида энг ожизи ким эди Миср лекин У шу жамоани ЖЧга олиб чикди. Малорка, Валенсия Купердан кейин. тамом булган. Мендиета, Кили, Лопес каби супер юлдузларни тарбиялаган. У Хакикий жангчи, олга Купер сен Ўзбек халқига узок кутилган ғалабаларни келтир. Биз сени номингни улуглаб Кушиклар айтамиз. Хакикий тактика мастери
+10   
23 июл 15:18:46
Shved
Бабаянь Билет огирлаб котта буган!!!!
+7   
23 июл 14:04:41
NewtonHeath
ҚЎЧҚОР фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Иложи булса ёрдамчилариниям узи билан олиб келсин булмаса окамни божасини углини куяйлик деган телефонлар яна давом этади
Уйлашимча бундай даражадаги мураббий уз штаби билан бирга юради.
+6   
23 июл 15:17:33
gsbsgs pakhtakor56
УФА ни танқид қилганлар тилини тишласин.
+6   
23 июл 15:01:51
Futbol fanati:)
Zur trener bu kuper jamoalari juda tartibli aqilli uynidi
+5   
23 июл 13:53:27
DJ_Hamid
Rasmiy xabar: o'rtoqlik uchrashuvlariga sparring raqiblar ham tayyor emish: Daniya va Misr...
+4   
23 июл 15:24:10
°Super Star°
Iltimos bu trener haqida koproq malumot beringla yordamchilar, necha yil wartnoma tuzganligi va bowqalar xaqida,
+4   
23 июл 14:38:26
Aziz FCB
Omad!!!! Uzb bilan tarix yarat barcha finalarda golib bol sani olqishlaylik !!!!
+3   
23 июл 15:19:43
Ааа
Иштонсиз катта бумейдими яхши омадли тренер булса булгани
+3   
23 июл 15:17:29
gsbsgs pakhtakor56
УФА ни танқид қилганлар тилини тишласин.
+3   
23 июл 14:37:49
MEGABOOM
https://ru.m.wikipedia.org/wiki/%D0%9A%D1%83%D0%BF%D0%B5%D1%80,_%D0%AD%D0%BA%D1%82%D0%BE%D1%80
shu ssilkani bosila WikiPediyada ektor kuper trener bopti UZBni! PLUS BOSILA ENDI!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. "Пахтакор" - "Насаф" 4:0, "Қизилқум" - "Навбаҳор" 2:0 Суперлига. "Пахтакор" - "Насаф" 4:0, "Қизилқум" - "Навбаҳор" 2:0
Бугун Суперлигада 22-турдан ўрин олган сўнгги икки учрашув бўлиб ўтди.  270
Осиё ўйинлари. Ўзбекистон гуруҳда 100 фоизли натижа қайд этди Осиё ўйинлари. Ўзбекистон гуруҳда 100 фоизли натижа қайд этди
Осиё ўйинлари футбол мусобақасининг 3-туридан ўрин олган Таиланд -...  178
ФИФА Ўзбекистон терма жамоасига Mercedes совға қилди + ФОТО ФИФА Ўзбекистон терма жамоасига Mercedes совға қилди + ФОТО
Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид ...  63
Осиё ўйинлари. Ўзбекистон нимчорак финалда Гонконг билан ўйнайди Осиё ўйинлари. Ўзбекистон нимчорак финалда Гонконг билан ўйнайди
Осиё ўйинларининг футбол мусобақасида гуруҳ босқичи якунига етди.  54
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг