Ибрагимович учта ўйинга дисквалификация қилинди

Narzulla Saydullayev
7 мар 2017, 20:35
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Ибрагимович Англия футбол ассоциацияси томонидан қўйилган айбловни қабул қилди.

Футболчи учта ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборади ва жарима тўлайди. «Борнмут»га билан ўйинда Тайрон Мингз Ибрагимовичнинг бошини босиб ўтиб кетганди. Златан кейинроқ унинг юзига тирсаги билан зарба берганди.

Ҳужумчи АПЛ доирасидаги «Саутгемптон» ва «Мидлсбро», Англия кубоги доирасидаги «Челси»га қарши баҳсларда иштирок эта олмайди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: thefa.com