Ибрагимович тез орада фаолиятини якунлаши мумкин

Alisher
19 окт 2019, 17:15
"Лос Анжелес Гэлакси" ҳужумчиси Златан Ибрагимович тез орада фаолиятини якунлаши мумкин.

Бунинг сабаби маълум қилинмаятпи, аммо душанба куни ўтказиладиган MLS плей-оффи доирасидаги "Миннесота"га қарши ўйин 38 ёшли футболчининг фаолиятидаги сўнгги ўйини бўлиши мумкин.

Ибрагимович жорий мавсум 29та ўйинда майдонга тушиб, 30та гол ва 7та ассистга эришган.

Эслатиб ўтамиз, форвард АҚШ клубига 2018 йилда "Манчестер Юнайтед" таркибидан ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun