Ибрагимович "Манчестер Юнайтед"дан ҳафтасига 290 минг евро сўраяпти

Aslanov Jasurbek
26 май 2016
ПСЖ ҳужумчиси Златан Ибрагимович "Манчестер Юнайтед" билан музокара ўтказмоқда.

Маълумотларга кўра, шведциялик МЮга ўтишни истаяпти, аммо бу борада шошмоқчи эмас. Ибрагимович агенти Мино Райола "қизил иблислар"га футболчи ҳафтасига 290 минг евро хоҳлаётганини маълум қилди. Тез орада МЮни бошқариши кутилаётган Жозе Моуриньо Златан вариантини кўриб чиқмоқда, аммо якуний қарорни эълон қилгани йўқ.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Guardian