Ибрагимович 13 июнь куни “Ювентус”га қарши жавоб ўйинида қатнашадими?
04 июн 2020 21:05
Янгиликлар
Ибрагимович 13 июнь куни “Ювентус”га қарши жавоб ўйинида қатнашадими?
“Милан” тикланиш жараёнларини олиб бораётган форвард Златан Ибрагимовичнинг ҳолати бўйича расмий баёнот берди.
Клуб хабарига кўра, Ибрагимович ўнг оёқ мушакларини шикастлаб олганидан кейин тиббий текширувдан ўтган. Унинг ҳолати яхши, тикланиши асоратсиз кечмоқда. Ўн кундан кейин Златан қайта текширувдан ўтади.
Эслатиб ўтамиз, “россонерилар” узоқ танаффусдан кейин бўлажак учрашувини Италия Кубоги жавоб баҳси доирасида 13 июнь куни Туринда “Ювентус”га қарши ўтказади. Златан мазкур баҳсгача соғая олмаслиги мумкин. Жамоалар ўртасидаги илк беллашувда 1:1 натижаси қайд этилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар