UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Olamsport: Жошуа даҳшатли жангда афсонавий Кличкони мағлуб этди  18 01:42ВИДЕО. "Эспаньол" - "Барселона" 0:3  0 01:37Испания. «Барселона» «Эспаньол»га учта гол урди  17 01:32Рўзиқул Бердиев: “Яхши ўйин намойиш этдик, аммо натижа қониқарсиз бўлди”  4 00:36Анчелотти – ТОП-5 чемпионатнинг тўрттасида чемпион бўлган дунёдаги биринчи мураббий  6 23:59ВИДЕО. "Реал Мадрид" - "Валенсия" 2:1  2 23:50Ихтиёр Каримов: “Биринчи бўлим учун мухлислардан узр сўраймиз”  7 23:45Нўъмон Ҳасанов: “Биринчи бўлимда ташаббусга эга бўлдик”  13 23:43Ҳамиджон Актамов: “Ўйин охирида ғалабага эришишимиз ҳам мумкин эди”  3 23:39Испания. «Атлетико» «Лас-Пальмас»га бешта гол урди  4 23:35"Эспаньол" – "Барселона". Таркиблар билан танишинг  24 23:29«Бавария» кетма-кет 5-марта чемпион бўлиб рекорд қайд этди  7 23:26Германия. «Бавария» «Вольфсбург»ни тор-мор этди ва чемпион бўлди  4 23:22Андрей Микляев: "Бикмаев жамоамизнинг ҳақиқий етакчисига айланди"  3 23:20Қатар кубоги. Финалда Рашидов гол урди, аммо жамоаси мағлуб бўлди  5

18 май 11:38
Янгиликлар

Ҳусниддин Ғофуров: "Терма жамоага таклиф этилганимдан жуда ҳам хурсандман"

Жорий мавсум фаолиятини Сербия премьер лигаси иштирокчиси "Явор"да ўтказаётган Ҳусниддин Ғофуров ниҳоят миллий терма жамоамиздан чақирув олди.
Миржалол Қосимов 27-29 май кунлари Уммон миллий терма жамоасига қарши кечадиган баҳсга таклиф этган футболчилар қаторида Ғофуровнинг жой олганини билгач, дарҳол у билан алоқага чиқдик. 20 ёшли футболчи терма жамоадан чақирув бўлганидан жуда ҳам хурсанд эканлигини у билан қилган суҳбатимиз чоғида англаб етиш қийин кечмади. Боиси Ҳусниддин илк бор миллий терма жамоага чақирилди.

- Салом, Ҳусниддин! Аввало биринчи бор миллий терма жамоамиз йиғинига таклиф этилганингиз билан табриклаймиз.
- Табрик учун раҳмат. Биласизми терма жамоа мураббийлари назарига тушишимда қайсидир маънода матбуотнинг ҳам ўрни катта бўлди. Айниқса "СА" мени кўпроқ ёритиб борди. Бунинг учун сизларга ҳам миннатдорчилигимни билдириб қоламан. 

- Терма жамоадан таклиф ҳар қандай футболчига завқ бағишлайди. Айниқса сиздек ёшлар учун. Тўғрими?
- Албатта, Ватан жамоаси учун ўйнашни ҳар бир футболчи истайди. Шу жумладан мен ҳам мамлакатимиз бош жамоаси шарафини ҳимоя қилишни хоҳлайман.

- Терма жамоага таклиф этилганингиз ҳақида биринчи бўлиб кимдан хабар топдингиз?
- Бу ерда бўш пайтларимни кўпроқ интернетда ўтказиб, юртимиз футболидаги янгиликлар билан ҳам бохабар бўлиб боришга ҳарака қиламан. "СА"нинг эса доимий ўқувчисиман. Миллий 16 май жума куни, битта хабар чиқди ва шунда эртага миллий терма жамоага таклиф этилганлар рўйхати эълон қилинса керак дейилганди. Шундан буён сайтни диққат билан кузатдим. Ниҳоят терма жамоага чақирув олганлар рўйхати чиқди. Ўқисам, у ерда менинг ҳам фамилиям турибди. Очиғи, шундан кейин жуда ҳам хурсанд бўлиб кетдим.

- Фақат очиғини айтинг, терма жамоага таклиф этилишингизга қанчалик ишонгандингиз?
- Ҳар бир футболчи сингари Яратгандан сўрардимки, миллий терма жамоага мени ҳам таклиф этишларини. Худога шукур ниятимга етдим.

- Энди бўлғуси ўйинларда ўзингизни кўрсатишингиз талаб этилади. Чунки мухлислар ҳам Сербия премьер-лигасида ўйнаётган Ғофуровни диққат билан кузатишлари аниқ. Буни ўзингиз ҳам тушуниб турган бўлсангиз керак?
- Ҳа. Албатта бор имкониятимни ишга солиб, ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Ахир бундай таклиф ҳар доим ҳам бўлавермайди. Берилган имкониятдан унумли фойдаланиб қолишга астойдил ҳаракат қиламан.

- "Явор"дагилар терма жамоага таклиф этилганингизни қандай қабул қилди?
- Назаримда ҳозирча улар бундан бехабар. Балки шу кунларда клубга чақирув қоғози келгач, кейин менга айтишар.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. "Пахтакор" автогол эвазига "Навбаҳор"дан устун келди Олий лига. "Пахтакор" автогол эвазига "Навбаҳор"дан устун келди
Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" -...  166
Олий лига. 8-тур. "Локомотив"дан 7:0 ва бошқа натижалар Олий лига. 8-тур. "Локомотив"дан 7:0 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон олий лигасида 8-турнинг яна олти учрашуви бўлиб...  140
Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди" Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди"
"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил...  102
Олий лига. Ғузорда "Қўқон-1912" ғолиб бўлди Олий лига. Ғузорда "Қўқон-1912" ғолиб бўлди
Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Шўртан" -...  52
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: