

22 ёшли форвард "Бавария"га қарши ўйинларда иккита гол уришга муваффақ бўлди. Ҳоланд яқинда ижтимоий тармоқдаги саҳифасига қўлида шишадаги суюқлик ушлаб турган суратини жойлади ва шундай изоҳ қолдирди: "Мен ва менинг сеҳрли дамламам".

Эрлинг кўпинча сут, карам ва исмалоқли маҳсулотларни истеъмол қилади. Қайд этилишича, норвегиялик юлдуз етарли энергияга эга бўлиш учун ҳайвонларнинг юрак ва жигар қисми билан озиқланади.



