UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30МЮга чиройли гол урган футболчи "Олд Траффорд"га кўчиб ўтиши мумкин  2 17:30Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" 0:0 (матнли трансляция)  6 16:49Бугун футбол. "Насаф" - АГМК  13 16:38Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор". Таркиблар эълон қилинди  29 15:49Olamsport: Бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон тўртта олтин медални қўлга киритди!  10 15:41Райола МЮ билан Погбанинг янги шартномаси борасидаги учрашувни бекор қилди  16 15:34“Динамо” – “Навбаҳор” учрашувини Равшан Эрматов бошқаради  22 15:10ЕЧЛ-2008 ғолиби "Манчестер Юнайтед". Кимларни танидингиз? ФОТО  59 14:22Карикатура: "Олд Траффорд"даги жанг  3 13:50ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси келишилган ўйинларда айбдор деб топилган 9 нафар шахсни футболдан четлатди  23 13:30БАА. Бугун Отабек Шукуров жамоаси сафарда муҳим ўйин ўтказади  6 13:23"Реал" ёзда Погба ва Азарни сотиб олишга ишонмоқда  11 13:13Бугун футбол. "Динамо" - "Навбаҳор"  29 12:22Лукаку: "Орзуим - А Серияда ўйнаш"  20 12:22Қатар Амири Кубоги финали янги қуриб битказилган стадионда ўтказилади  11

Ҳамиджон Актамов: "Бекободда Ҳасан Рўзиевнинг "ўйини" бўлди" ВИДЕО Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Бекободда Ҳасан Рўзиевнинг "ўйини" бўлди" ВИДЕО

"Қизилқум" бош мураббийи Ҳамиджон Актамов "Металлург"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида учрашув бош ҳаками Ҳасан Рўзиевнинг "ўйини" қурбони бўлишганини таъкидлади.

- Ўйин ҳақида? Стадионга келган мухлисларнинг барчаси кўрди, аниқроқ айтадиган бўлсам, бугун Ҳасан Рўзиевнинг "ўйини" бўлди! Бундай қилиб футболни орқага тортиш билмадим нималарга олиб келади.

Ажойиб ва чиройли ўйинни Ҳасан Рўзиев бузди! Ҳакамнинг бу "ўйинлари" жамоаларнинг, клубдаги ходимларнинг меҳнатини ҳароб қилади. Нима керак халқни алдаб? Нотўғри гапираётган бўлсам айтинглар? (матбуот анжуманидаги журналистларга мурожаат қилиб)

Тоза пенальти берилмади. Дарвозабонимизни бошига тепиб, тўпни олиб гол урилмоқда. Ҳакам эса жим. Футболимиз ривожи учун ЎФА ва ПФЛ шунча меҳнат қилмоқда, кечаю-кундуз ишлашмоқда. Ҳасан Рўзиевга ўхшаган ҳакамлар "ўйин" қилаверса, тузук давом этиб турган учрашувни "бузиб" қўяверса, унда футбол ҳеч қаерда кўтарилмайди.

"Қизилқум" яхши ўйнади. Биз бугун 15 кишига қарши ҳаракат қилишимизга тўғри келди. Ҳасан Рўзиев ўйинни бузди! Мен бу борада ПФЛга расман арз қиламан! Ҳар бир вазият бўйича алоҳида, дақиқама-дақиқа ёзаман. ЎФА ва ПФЛ ҳакамни ишини кўриб чиқишини талаб қиламан! Ҳозироқ уларни устидан расман арз қиламан", - деди Ҳамиджон Актамов.



Рейтинг: +66   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг