UZ

Сўнгги янгиликлар

18:33Беллингемнинг трансфери "Ливерпуль"га 105 миллион еврога тушиши мумкин  0 18:15Златко Далич Хорватия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди  0 18:00Olamsport: Баҳодир Жалолов Дубайга жўнаб кетди, бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди ва бошқа хабарлар  0 17:55Георгий Мелкадзе: "Спартак" Европа лигасида гуруҳдан чиқиши шарт"  0 17:27"Футбол ретро талқинда" (98-сон)  4 17:18"Насаф"нинг 4 футболчи билан шартномаси якунланмоқда  14 17:13Ўруновнинг собиқ мураббийи "Лейпциг"ни бошқаради  1 17:03Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 16:57"Пахтакор"нинг қайси футболчилари эркин агентга айланади?  7 16:55"Ральф Рангник тактикани Роналдуга мослаштириб қурмоқда" - Рио Фердинанд   8 16:35"Бунёдкор" ва Жавлон Иброҳимов иши нима учун CAS'гача борди?  2 16:14Ғиёсов, Тўхтасинов, Мираҳмадов ва бошқалар. "Бунёдкор"нинг қайси футболчилари эркин агентга айланади?  6 16:13Топ-10. "Милан" тарихидаги энг қиммат сотувни биласизми?   11 16:07"Сўғдиёна"да 15 нафар футболчининг шартномаси тугаб бўлди  16 15:53"Аякс" Овермарс билан шартнома узайтирилишини эълон қилди  0

"Ҳали асосий мақсадимга эришганим йўқ" - "Динамо"нинг 2021 йилдаги энг яхши футболчиси Шоҳруҳ Абдураҳмонов Янгиликлар

"Ҳали асосий мақсадимга эришганим йўқ" - "Динамо"нинг 2021 йилдаги энг яхши футболчиси Шоҳруҳ Абдураҳмонов

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси 2021 йил Про лига якунларига кўра иккинчи ўринни эгаллади ва Суперлигага йўлланма олди.

Бир сўз билан айтганда Самарқандга катта футбол қайтди. Бунда эса жамоадаги барча ўз ҳиссасини қўшди. Хабарингиз бор, "Динамо" жамоаси бир неча йиллардан бери ҳар мавсум охирида энг яхши футболчини тақдирлаш анъанасини йўлга қўйиб келмоқда. Жорий мавсум ушбу эътироф майдонда ҳаракатлари ва узоқдан йўлланган голлари билан ажралиб турган Шоҳруҳ Абдураҳмоновга насиб қилди. Биз "Нефтчи" билан кечган сўнгги тур баҳсидан сўнг уни суҳбатга чорладик. 

- "Динамо" икки йиллик танаффусдан сўнг Суперлига йўлланмасини қўлга киритди. Вазифа муддатидан аввал бажариб бўлингани навбатдаги учрашувларга салбий таъсир қилгани яққол кўринди...

- Авваламбор барчан мухлисларни Суперлига йўлланмаси билан табриклайман. Икки йил деганда биз ўз мақсадимизга эришдик. Албатта Про лига тугашига бир нечта тур қолганда вазифа бажарилди. Бу қанчалик таъсир қилганини сўнгги ўйинлардаги натижалар ҳам айтиб турибди. 

- Мавсум давомида "Нефтчи" билан рақобатлашиш қай даражада қийин кечди? 

- Кўрябсиз сўнгги икки йилда Про лига савияси анча ошди. Мусобақада рақобат сезиларли даражада кучайди. Суперлига йўлланмаси учун курашиш қизиқарли кечди. "Нефтчи" ҳақли равишда биринчи ўрин билан Суперлигага йўлланма олди. "Олимпик" бу йил ташкил топганига қарамасдан ҳар бир ўйинда курашди. "Нурафшон"га қарши ўйинлар ҳам осон бўлгани йўқ. 

- Жорий йилги мавсум Шоҳруҳ Абдураҳмонов учун шубҳасиз омадли ўтди, дея оламиз. Футболчининг қирраларини очилиши ва ўйини ёрқин кечиши мураббийга боғлиқми?

- Менинг фикримча, ҳа. Футболчининг қай даражада тўп тепиши мураббийга боғлиқ, деб ўйлайман. Жорий йилги муваффақиятларим учун мураббийларимга ва жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. 

- 2019 йил "Пахтакор" ўринбосарларидан "Динамо"га кўчиб ўтган эдингиз. Самарқанд клуби сизнинг трансферингизни сотиб олганди. Биздаги маълумотларга қараганда ўшанда жамоа 500 миллион сўм тўлаган экан...

- Тўғри 2019 йилда мени "Пахтакор"дан сотиб олган. Лекин трансфер нархимнинг очиғи билмайман. 

- Шу кунгача жамоада кўп бор таркиб ўзгарди. Футболчилар алмашди. Бошқа жамоалардан таклифлар бўлганми? Ўша мавсум Суперлигада Ван Перси услубида урган голингиздан сўнг ҳаридорларингиз кўпайганди. "Динамо"да сизни ушлаб турган нарса нима?

- Суперлигада иштирок этган йилимиз жуда кўп тажрибали ижрочилар билан тўп тепгандим. Улардан ўзим учун фойдали жиҳатларни ўзлаштирдим. Тажриба орттирдим. Сиз айтаётган гол кутилмаганда юз берган эди. Вазият шуни тақозо қилди ва гол урдим. Лекин таклифлар ҳақида менинг хабарим бўлмаган.

- Шоҳруҳ Абдураҳмонов кеча қандай эди, бугун қандай? Келажакни қайси жамоа билан боғламоқчисиз?

- Мени шу даражага келишимга оилам, мураббийларим сабабчи. Олдин ҳеч бундай натижага эришишимга ишонмасди. Олдимга мақсад қўйдим ва шу йўлда ишонч билан ҳаракат қилмоқдаман. Ҳали асосий мақсадимга эришганим йўқ. Бўлғусида фаолиятимни қайси клуб билан боғлашим аниқ эмас. 

- Мақсадингиз "Пахтакор"га кучли бўлиб қайтишми ёки олдинга ҳаракат қилиш?

- Мақсадим худо хоҳласа АПЛда тўп тепиш. Албатта фақат олдинга қараб интиламан.  


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +2   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

+2   
23 ноя 14:54:23
XorazmUz
Omadingni bersin Shoxrux Dinomadan ketishingga qarshiman seni OCHL va termada ko‘rishni xoxlayman OCHLda o‘ynasang Dinoma bilan o‘yna
   
23 ноя 14:00:22
Intillect 2060
Old city boyS фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Toshkent klublariga nima bor. Samarqandda uynab xammani xurmatiga erishdi Zur uyinchi Shoxrux
Юраверсин динамода омадини берсин
   
23 ноя 12:26:03
Абдурахмон
ОЛЛОХ ОМАДигни берсин ИЛОХИМ
   
23 ноя 12:06:44
Old city boyS
Intillect 2060 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сан олдин баклажкалигада нормально ўйнагин, шунга эришсанг ҳам катта ютуқ, яхши ўйнаганингда Тошкент клубларидан ортмасдинг
Toshkent klublariga nima bor. Samarqandda uynab xammani xurmatiga erishdi Zur uyinchi Shoxrux
   
23 ноя 12:04:10
Old city boyS
Shoxruxjon Dinamoda qol Samarqand san bilan! Superligada yana bir uyna keyin APLga borasan duolarni olib
-5   
23 ноя 12:00:35
Intillect 2060
Comment is hidden (Show comment)
Сан олдин баклажкалигада нормально ўйнагин, шунга эришсанг ҳам катта ютуқ, яхши ўйнаганингда Тошкент клубларидан ортмасдинг
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика