Гвардиола ЕЧЛ плей-оффининг меҳмондаги илк ўйинларида 8 марта мағлуб бўлди

10 апр 2019, 09:01
“Шаҳарликлар” кеча ЕЧЛ 1/4 финалининг биринчи беллашувида “Тоттенхэм”га меҳмонда мағлуб бўлди (0:1).

Бу “Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола учун ЕЧЛ плей-оффининг меҳмондаги дастлабки ўйинларида қабул қилинган 8-мағлубият бўлди. Мана шундай мағлубиятлардан сўнг унинг жамоаси атиги 2 марта кейинги босқичга чиққан. Жумладан 2011 йил “Барселона” “Арсенал”ни мағлуб этиб (сафарда 1:2, уйда 3:1) кейинги босқичга чиққан бўлса, 2015 йили “Бавария” унинг қўл остида “Порту”ни (меҳмонда 1:3, уйда 6:1) ютиб, плей-оффдаги курашини давом эттирганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: MisterChip

Сўнгги янгиликлар

Барча ›