Гвардиола "Челси" бош мураббийини мақтади

Sherzod Nurmatov
5 авг 2024, 15:30
"Манчестер Сити" бош мураббийи ўртоқлик учрашувидан сўнг ҳамкасбига таъриф берди.

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ўртоқлик учрашувидан сўнг "Челси"даги ҳамкасби Энцо Марескани мақтади.

"Бугун мен у нима қилмоқчи эканлигини кўп кўрдим. Унинг ашаддий мухлисиман ва муваффақиятга эришишиша ишонаман. "Стэмфорд Бриж"да натижага эришиш қийинроқ бўлади. У ерда ҳар доим қийин. У "Лестер"да ажойиб иш қилди ва "Челси"да ҳам қойилмақом таркиб билан шундай қилади. Бу унинг учун яхши мавсум бўлади", – деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, Энцо Мареска 2022/23 йилги мавсум "Манчестер Сити"да Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TalkSport