Гвардиола "Челси" билан ўйиндаги ғалабадан сўнг фикр билдирди

Aziz Tukhtamuradov
6 янв 2023, 08:05
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндан сўнг (1:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз биринчи бўлимда у қадар яхши ўйнай олмадик. Канселога миннатдорчилик билдирдим, у ўзи учун ноодатий бўлган позицияда ўйнади. 

Иккинчи бўлимда эса ҳар жабҳада нисбатан яхшироқ ўйин кўрсатдик. Бу биз учун муҳим натижа. 

Рияд Марез учун жой топилишини билгандим. У ҳужум чизиғида бирга-бир вазиятда яхши ҳаракат қила олади. 

Биринчи бўлимда қийналдик, тартибсиз, секин ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда эса барчаси яхши бўлди", - деди Гвардиола. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›