

“Улар мени таклиф қилишмаганидан ҳафсалам пир бўлди. Менга ёқмагани шу. Кейинги сафар мени чақиришади деган умиддаман.
Ҳозирги замонда футболчилар омма олдида номақбул тарзда пайдо бўлиш хавфини билишади. Бироқ, йигитлар ўзларини яхши тутишди. Шунга қарамай, уларни барибир жаримага тортамиз, чунки улар мени таклиф қилишмади”, дея ҳазил қилган испаниялик мутахассис.



