UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00ЕЧЛ. "Челси" ўз уйида "Барселона"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  11 01:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Байер". Ҳусанов учрашувни асосий таркибда бошлади (онлайн ҳисоб)  13 00:54ЕЧЛ. "Бенфика" "Аякс"ни енгди, "Галатасарой" "Унион Сент-Жилуаз"га мағлуб бўлди  1 00:42Испания ва Аргентина Жаҳон чемпионатида ўз гуруҳларида ғалаба қозонишса, финалгача тўқнаш келишмайди. Франция ва Англия ҳам  0 00:16Слот "Ливерпул"нинг ёмон натижаларига изоҳ берди  0 23:20Равшан Муҳадов: “Андижон” охирги ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, голлар уришни билади”  2 22:59"Реал" раҳбарияти Хаби Алонсога тўлиқ ишончини сақлаб қолмоқда  2 22:37Расман: Ўзбекистон Жаҳон чемпионати қуръасида учинчи саватдан ўрин олади!  38 22:25Акмал Шораҳмедов: “Ғалабамизга ишонаман, ютадиган пайт келди”  4 22:05Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё кубоги саралаш учрашувини бошқаради  0 21:44Алишер Одилов — Россиядаги дарс, "Навбаҳор" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги фарқ ва МТЖ ҳақида  2 21:14Криштиану Роналду Жаҳон чемпионатининг илк турида ўйнаши мумкин. ФИФА футболчини фақат битта ўйинга четлатди  23 20:41Роналду ва Жоржина Родригес Мадейра оролида тўй қилади  27 20:13Флик: "Челси" — дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Бу "Барселона" учун яхши синов"  1 19:45Мареска "Челси"нинг "Барселона"га қарши ўйини ҳақида: "Ҳужум ва ҳимоя ўртасида тўғри мувозанатни топишимиз керак"  1

Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин" Янгиликлар

Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин"

Суперлиганинг 24-тури доирасида "Локомотив" сафарда "Динамо" устидан қозонилган ғалабадан кейин меҳмонлар устози Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ҳайрли кеч. Иккала жамоа учун қийин ўйин бўлди. Яратилган вазиятларни ҳисобга олсак, кўпроқ голлар бўлиши керак эди. Биздаги иштиёқ рақиблардагидан кўпроқ бўлди ва сўнгги дақиқаларда вабанкка боришга мажбур бўлдик. Асосийси - ғалабага эришдик. Биз айнан ушбу очколар учун келгандик. Жамоа билан гаплашамиз, биз ҳар бир ўйинда сўнгги дақиқаларгача курашамиз. 

- "Локомотив"нинг лигада қолишига имкониятларни қандай баҳолайсиз?
- Имкониятлар бор. Лекин рақиблар дарвозасини очиб бермайди. Шу сабабли вазиятдан чиқиш йўлларини излаш керак. Бунинг учун олдиндаги икки ўйинда ғалабага эришиб, ўзимизни эркинроқ ҳис қилишимиз керак. Ўзининг муносиб тарихига, бир неча чемпионлигига, ўз қадриятларига эга клуб жамоасини лигада олиб қолиш учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.

- Олдинроқ турли манбаларда Самвел Бабаяннинг жамоа бош мураббийлигига келгани ҳақида маълумотлар берилганди. Бугун қайдномада уни расмий шахс сифатида кўрдик. У жамоани бошқарадими ёки Сизга ёрдам берадими?
- Самвел Бабаян клуб бошқарувига келгани рост. У стратегияни тузади, тактикалар ҳам у бошчилигида қўйилади. У жамоани ҳозирги ҳолатидан олиб чиқиш йўлида ишламоқда. Шу сабабли Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин.

- Жамоанинг бугунги учрашувда жонини бериб курашгани ҳақида нималар дея оласиз?
- Ҳа, ўйлаган ҳамма нарсаларимиз ҳам амалга ошмади. Лекин йигитлар ҳар бир тўп учун курашишди. Барча жойларда ҳам устун бўла олишмаган бўлишса-да, кучли иштиёқ эвазига ғалабани илиб кетишди. Айрим нуқталарда функцияларни бажара оладиган футболчилар етишмаяпти. Йигитлар билан жиддий суҳбатлашдик, улар бугун борини бериб курашишди. Ҳаммаси истаганимиздек бўлмади, лекин кучли характер кўрсата олдик.

- Бугун қайдномада Санжар Турсунов кўринмади. Бунинг сабаби нимада?
- Бу клубнинг ички иши. Бу ҳолатни кўриб чиқяпмиз. У жамоа сардори. У бугун биз билан бўлса, хурсанд бўлган бўлардик.

- Бу ўйингача "Локомотив"Да кетма-кет 5 мағлубият бор эди. Жамоанинг ғалаба қозониши учун қандай жиҳатлар етишмаган деб ўйлайсиз?
- Келинг, олдинги мураббийни муҳокама қилмайлик. Буни нотўғри деб ҳисоблайман. Ҳа, балки ўтган ўйинларда қилинган хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилгандирмиз.



Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика