Горетцкадан қойилмақом натижа

11 окт 2020, 08:10
Леон Горетцка Германия терма жамоаси сафида сермаҳсуллик кўрсатмоқда.

Германия терма жамоаси Миллатлар Лигаси мусобақаси доирасида Украина термасини мағлуб этди (2:1). Учрашувда “Бавария” аъзоси Леон Горетцка немисларнинг голларидан бирига муаллифлик қилди. 25 ёшли ярим ҳимоячи терма жамоа сафидаги сўнгги 4 та ўйинида 5 та гол урди.

Қайд этиш жоиз, Горетцка Германия термаси сафида ҳозирга қадар 26 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: UEFA