МЮ "Бавария"дан кўра Горетцкага кўпроқ маош таклиф қилмоқда

Alisher
23 июл 2021, 17:38
Ярим ҳимоячи Леон Горетцка "Бавария" билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти.

26 ёшли футболчига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Англияликлар футболчига "Бавария"га қараганда анча катта маош таклиф қилишмоқда.

Германиялик футболчининг вакиллари тез орада "Бавария" билан яна бир босқичда музокаралар ўтказишади.

Олдинроқ, Горецтка билан 2022 йилда "Реал" шартнома имзолашни хоҳлаётгани маълум бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport Bild