Горецка "Бавария" билан шартномасини узайтиришга яқин

Alisher
16 сен 2021
Ярим ҳимоячи Леон Горецка "Бавария" билан шартномасини узайтиришга яқин.

Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

26 ёшли германиялик футболчи юқориланган маош билан 2026 йилга қадар шартномани узайтириш борасидаги музокараларда якуний нуқтада.

Горецка жорий мавсум 6та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira