UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  17 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0

Ғиёсов: "Вадим Абрамов ақлли футбол тарафдори" Янгиликлар

Ғиёсов: "Вадим Абрамов ақлли футбол тарафдори"

Теглар :  Хуршид Ғиёсов
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Бунёдкор" ёш иқтидорли футболчиси Хуршид Ғиёсов Вадим Абрамов услуби ҳақида гапириб берди.

- Ўзбекистон терма жамоаси Сингапурни таслим этди. Саудия Арабистони ҳамда Фаластин ўртасидаги баҳсдаги дуранг туфайли биринчи ўринга чиқиб олдик. Сингапурга қарши ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Мухлислар ҳар доим терма жамоадан ғалаба кутади. Йигитлар шуни ҳис қилган холда яхши ҳаракат қилишди ва ғалабага эришидик.

- Энди Вадим Абрамов услуби ҳақида гапириб берсангиз. Терма жамоа бош мураббийи машғулотларда кўпроқ қандай кўрсатмалар беради?

- Вадим Карленович тўпга эгалик қилишга жиддий эътибор қаратади. Агар тўп йўқотилса тўпни ўша жойда қайтариб олиб, прессинг орқали ҳужумни қайтадан қуриш керак. Карленович ақлли футбол тарафдори.

- Демак, Абрамов Гвардиола услубини маъқул кўради, шундайми?

- Шундай деса ҳам бўлади. "Бунёдкор"даги машғулотларимизда "Барселона"нинг Гвардиола давридаги ўйинларини томоша қиламиз. Тўп билан ишлаш футболчиларга роҳат бағишлайди.

- Вадим Карленович футболчилардаги қайси қобилиятни қадрлайди?

- Менимча, унга кўпроқ ақлли ҳаракат қиладиган футболчилар ёқади. Бироқ бошқа жиҳатлар ҳам бўлиши керак. Чунки Карленович услубида жисмоний тайёргарлик катта ролни ўйнайди.

- Вадим Абрамов ҳам "Бунёдкор" ҳам Ўзбекистон терма жамоасини бошқаряпти. Бу жамоаларнинг ўртасида фарқ борми?

- Бор, лекин катта эмас. "Бунёдкор"да асосан ёш футболчилар тўп тепади. Уларни аста-секинлик билан даражасини ошириб боришади. Терма жамоада эса бундай эмас. Бу ерга фақат кучли ва тажрибали ўйинчилар таклиф қилинади.

- Сўнгги ўйинларда захирада қоляпсиз. Баъзи футболчилар захирада кўп қолиб кетса, бундан ғазабланади ва асосий таркибда ўйнамаса тера жамоага келмасликка ҳаракат қилади. Сиз буни қандай қабул қиласиз?

- Шу кунгача сабрли бўлиб келганман ва ҳозирги кундаги эришган нарсаларим сабр кетидан бўлган. Айни дамда терма жамоа футболчисиман ва 23таликда эканлигимдан фахрланаман. Болалигимдан Ўзбекистон терма жамоаси билан жаҳон чемпионатига боришни орзу қиламан ва худо хоҳласа, бу орзуим амалга ошади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика