Газзаев: "Россия терма жамоасига Ўзбекистонга қарши ўйинда осон бўлмайди"

Оқил Абдубарноев
18 ноя 2022, 22:44
ЦСКА собиқ бош мураббийи Валерий Газзаев Россия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви арафасида фикр билдирди.

"Ўзбекистонга қарши бўлажак ўйинга келсак, осон бўлмайди. Ўзбекистон Тожикистондан кучли. Ўйлайманки, ушбу баҳсда асосий таркиб майдонга туширилади", - деди Газзаев.

Эслатиб ўтамиз, мазкур назорат ўйини 20 ноябрь куни соат 17:00 да бошланиши режалаштирилган. Фввалроқ Россия терма жамоаси Тожикистон билан дуранг ўйнаган, учрашув 0:0 ҳисобида якунланганди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Sport24