Газзаев: "Головин "Челси" билан шартнома имзолаб бўлган"

Mirjalol Normatov
6 июл 2018, 11:38
Машҳур мураббий Валерий Газзаевнинг айтишига кўра, Россия термаси ярим ҳимоячиси Александр Головин "Челси" билан шартнома имзолашга улгурган.

"Билишимга кўра, у "Челси" билан шартнома имзолаб бўлганди. У "Челси"да ўйнай олади. Бу унинг яхши томони, бироқ катта масъулият. Халқаро майдон, ЕЧЛ ва жаҳон чемпионатидаги ўйинларини кўрадиган бўлсак, Александр катта чақирувларга тайёр", - деди 63 ёшли мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: sport24.ru