Головин: "Чалов "Монако"га ёрдам бера оларди. Уни клубда кўришга тайёрман"
15 дек 2023 16:29
Янгиликлар
Головин: "Чалов "Монако"га ёрдам бера оларди. Уни клубда кўришга тайёрман"
"Монако" ярим ҳимоячиси Александр Головин ЦСКА ҳужумчиси Фёдор Чаловни Франция клубига чақирганлиги ҳақидаги хабарга изоҳ берди.
"Шаҳсан мен Федяни "Монако"да исталган вақт кўришга тайёрман. Ишончим комил, у бизга ёрдам беради (кулади). Бироқ, агар жиддий гапирадиган бўлсак, бу саволни бошқа одамга берганингиз маъқул. Мен уни Монакога меҳмонга чақиришим мумкин, лекин гап жамоа ҳақида кетса, клуб раҳбариятидан сўраган яхшироқ. Бироқ, Федя "Монако"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар борлигининг ўзи, у қанчалик ўсгани ва сифатли футболчи эканлигини исботлайди. Кун келиб иккимиз Европанинг бирор клубида тўп тепишимиз мумкинми, деган саволга 50га 50 деб жавоб берган бўлардим. Балки ўйнармиз, балки йўқ".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар