UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф" 0:2   0 00:57ЛаЛига. "Сельта" - "Реал Мадрид" 1:1 (матнли трансляция)  7 00:50Маҳамаду Дембеле: “Ўзбекистон Суперлигасига қандай мослашаётганимни сиз менга айтишингиз керак”  0 00:18"Металлург" Максвел ва яна уч нафар футболчи билан битим имзолади   2 00:12Англия Кубоги. "Вулверхэмптон" - "Ливерпуль" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 00:05ЛаЛига. "Сельта" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:58Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятлар кўзни юмиб, ўтиб кетиб бўлмайдиган муаммоларни очиб беради"  0 23:44Сергей Токов: "Йигитларимиз уч очко учун борларини беришди"  1 23:27Миржалол Қосимов: "Иккинчи таймда хотиржамликка берилиб қолдик"  2 23:12Рўзиқул Бердиев: "Бугун ғалабага лойиқ ўйин намойиш этдик"  3 22:58Иван Бошкович: "Енгилмасликни мақсад қилгандик"  4 22:50Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:2  0 22:45Вадим Абрамов: "Тўрт ой ўтдики, маош олмадик. Шак-шубҳасиз бу оғир"  5 22:30"Реал"нинг 10 футболчиси "Сельта"га қарши ўйнамайди  15 22:12Кингсли Сарфо: “Ўзбекистон мадҳияси пайти қўлимни кўксимга қўйганим мамлакатга нисбатан ҳурмат белгисидир”  4

"Ғазалкент" клуби Лига аъзоси бўлиш учун ариза топширди Янгиликлар

"Ғазалкент" клуби Лига аъзоси бўлиш учун ариза топширди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига катта футболни олиб киришни мақсад қилган "Ғазалкент" футбол клуби Лига аъзоси бўлиш учун ариза топширгани маълум қилинди.

"Мазкур клубнинг ташкил этилиши, унинг мақсади, инфратузилма бунёд қилиш учун йўналтираётган инвестицияси ҳамда болалар футболига эътибор бериш орқали, уларнинг профессионал футболга қадар бўлган йўлни босиб ўтиш бўйича режаси 2025 йилги мавсум давомида Лига билан келишиб келинмоқда. 

Айни вақтда Ғазалкент шаҳрида жойлашган стадион ҳужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ ишлар давом этмоқда. Лига ва Ассоциация келишувига кўра, клуб тез орада ЎФА қошидаги футбол мактабларидан бири билан шартнома имзолаши кўзда тутилган. Бу орқали клуб минимум саккиз ёш тоифасидаги гуруҳларни ривожлантириш, Тошкент вилоятининг турли ҳудудларида филиалларни ташкил этиш орқали, тарбияланувчиларни Лига талаб этган кўринишда рўйхатдан ўтказиш ишларини амалга оширади. 

Стадион билан боғлиқ ҳужжатлар тўлиқ расмийлаштириб бўлингач, "Ғазалкент" клуби шаҳардаги стадионни Лига талаб этган кўринишга келтириш ишларини бошлайди. Инфратузилмани ривожлантириш йўлида клуб 12 миллиард сўм инвестиция киритишни режалаштирган. Барчаси режа бўйича давом этса, мавсумнинг иккинчи ярмига қадар стадион катта учрашувларни қабул қилиш учун тайёр бўлади. 

Шунингдек, клубнинг йиллик харажатлар сметаси Лига талаб қилган кўринишда тасдиқланган бўлиб, у ўз ичига бир қатор муҳим жиҳатларни қамраб олган. Клуб мавсумга тайёргарлик доирасида хорижий йиғинда иштирок этади, шунингдек, ёш футболчилар билан индивидуал ишлаш тизими хорижий мутахассислар томонидан йўлга қўйилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Лига "Ғазалкент" клубини ўз аъзолигига қабул қилиш масаласини Ижроия қўмита кун тартибига киритди. Эндиликда стадион ва футбол мактаби билан боғлиқ масалалар ўзаро ҳамкорликда амалга оширилади", – дейилади ЎзПФЛ хабарида. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
13 янв 20:36:26
Дилмурод
Футболга пул тиккандан кўра ўша пулларни бустонлиқ тумани йўлларига ишлатса яхши бўларди курорт зона дейдида йўллари сссрдан қолган. Нима қилиб беради футбол ғазалкентга ёки чорвоқдан ер сотадими хокимят. Ана исроф. Футболсиз хам юрганди..
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика