Фёллер Германия терма жамоаси спорт директори этиб тайинланди

Sherzod Nurmatov
20 янв 2023, 12:49
Собиқ футболчи Руди Фёллер Германия терма жамоаси спорт директори лавозимида Оливер Бирхоффнинг ўрнини эгаллайди.

Бу ҳақда Германия Футбол Федерацияси хабар берди.

Германиялик мутахассис 1 февралдан бошлаб янги лавозимида иш бошлайди. Бирхофф Германия терма жамоасидаги 18 йиллик фаолиятидан сўнг декабрь ойи бошида лавозимни тарк этганди.

"Асосий мақсад – бутун Германия кўмагида муваффақиятли Евро-2024 учун пойдевор қўйиш", – дейилади пресс-релизда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: dfb.de