UZ

Сўнгги янгиликлар

00:56Дембеле "Барса" билан можарони ҳал қилиш учун Лапорта билан учрашмоқчи  1 00:39"Милан" Обамеянгни ижарага олиши мумкин  0 00:12Диего Коста А Серия клубига ўтишга яқин турибди  0 23:55"Атлетико" Суаресга ўринбосар топди  0 23:28Ушбу мавсумда фақатгина Канселу Мессидан ёмонроқ натижа қайд этмоқда  8 23:01Африка кубоги. Сенегал икки киши кам бўлиб қолган Кабо-Вердени мағлуб этди  4 22:42Жака қишда "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:25Вейналдум АПЛга қайтмоқчи  3 22:08Анчелотти: "Бензема мен туфайли пенальтидан фойдалана олмади"  3 21:51Марио Балотелли: "31 ёшда терма жамоада ўйнаш нормал ҳолат. Умид қиламанки, Италия жаҳон чемпионатига йўл олади"  0 21:42Olamsport: Сакен Бибосиновнинг Ҳасанбой билан жанг учун шарти, «Конор ёзда қайтади» ва бошқа хабарлар  0 21:34Влаҳовичдан кейин "Юве" бор эътиборини Нандесга қаратади  0 21:17Эриксен "Аякс" билан машғулот ўтказмоқда  0 20:50Марсьяль Испанияга етиб келди  3 20:23Это'О: Гвардиола "Бавария" билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозона олмади, Моуриньо эса "Порту" билан ушбу турнир ғолибига айланди  14

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистонга имкониятни бой берди Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистонга имкониятни бой берди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қозоғистон билан халқаро ўртоқлик ўйини ўтказди.

Беллашув Нур-Султон шаҳридаги "Жаксилик Ушкемпиров" номидаги яккакураш саройида бўлиб ўтди. учрашувдан матнли трансляцияни шу саҳифада кузатиб бордингиз.

ЯНГИЛАШ


Футзал. Халқаро ўртоқлик ўйини

Қозоғистон – Ўзбекистон 3:1

14.12.2021, 18:00

"Жаксилик Ушкемпиров" номидаги яккакураш саройи, Нур-Султон

Голлар: А.Кнауб (Дуглас) 22, Дуглас (Ч.Ессенаманов) 22, Игита 40 - И.Ҳамроев (И.Ропиев) 39

Қозоғистон (биринчи бешлик): 2.Игита, 9.Альберт Акбаликов, 10.Чингиз Есенаманов, 11.Арнольд Кнауб, 14.Дуглас.

Захира: 1.Рауан Атантаев, 4.Нурбек Карагулов, 6.Газиз Нагашибай, 7.Ерсултон Сагиндиков, 8.Биржан Оразов, 13.Жомарт Токаев, 15.Болат Сарбасов, 19.Ринат Турегазин, .

Ўзбекистон (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев.

Захира: 12.Равшан Элибоев, 2.Анасхон Раҳматов, 3.Машраб Одилов, 5.Давлат Ибрагимов, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов, 11.Акбар Усмонов, 13.Абдулла Солиҳов.

Огоҳлантириш: Ҳ.Нишонов 27


Учрашув якунланди. Охири ёнган ўйинда Ўзбекистон Қозоғистонга имкониятни бой берди.

40 - ГОЛ, Игита ўйинга нуқта қўймоқда. Бизнинг зарбамизни қайтарган кипер тўпни бирйўла бўш қолган дарвозамизга жойлаб қўя қолди.

40 - Чориевнинг зарбасини Игита қайтарди ва тўпни дарвозамиз томон тепди...

39 - Гоооооооолллллл, Илҳом Ҳамроев ҳисобни қисқартирди - 2:1. Чориев - Ропиев - Ҳамроев комбинацияси гол билан тугади. Ўйновчи киперимиз гол урди.

38 - Қозоғистон устози Кака тайм аут олди.

37 - Зарбааа, Чориевда яна бир имконият. Игита тўпни қайтарди. Вакилларимиз кучли босим уюштиришмоқда.

37 - Нималар қилишди ҳозир... Игита тўпни марказда олдириб қўйди. Чориев дарвоза қаршисида Ессенаманов билан бирга-бир қолди ва алдаб ўтаман деб олдирди.

36 - Баҳодир Аҳмедов ўйновчи дарвозабон (Илҳом Ҳамроев)ни туширди.

35 - Зарбааа, Акбар Усмоновнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Акбарга пасни Раҳматов берганди.

32 - Ерсултон Сагиндиковнинг кучли зарбасини Рустам қайтарди.

31 - Оразов бирга-бир чиқиб борди, Умаров қутқарди.

31 - Ропиевнинг узоқ масофадан тепган тўпи ноаниқ чиқди.

30 - Акбар Усмонов Ессенамановни алдаб ўтди ва Анасхонга пас берди, афсуски Раҳматов тўпга ета олмади.

28 - Д.Раҳматовнинг зарбасини Игита қайтарди.

27 - Ҳусниддин Нишонов огоҳлантирилди.

27 - Зарбаа, аввалига Нишоновнинг зарбасини Игита қайтарди, кейин эса Чориевнинг зарбасига ҳимоячилар блок қўйишди.

25 - Зарбаа, Д.Чориев тўпни рақибдан олиб қўйди ва дарвозабон билан бирга-бир чиқиб борди. Игита тўпни қайтарди.

24 - Зарба, Д.Раҳматов тўпни олиб қўйди ва зарба йўллади. Игита ўз жойига қайтиб улгурмаган бўлсада тўпни қайтара олди.

22 - ГОЛ, бурчакдан кейин Дуглас иккинчи голни урди. Иккинчи бўлим жуда омадсиз бошланди.

22 - ГОЛ, Альберт Кнауб ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимга старт берилди.

Биринчи бўлим тугади.

20 - Биринчи бўлим тугашига 2 сония қолганда Акбаликов деярли бўш қолган дарвозамизга тўпни тўғрилаб юбора олмади.

20 - Чориев кичик жароҳат олди, унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

19 - Мезбонларнинг узоқ давом этган ҳужуми Дугласнинг ноаниқ зарбаси билан тугади.

17 - Энди Умаров олдинга чиқди, ҳужум Акбарнинг ноаниқ зарбаси билан тугади.

16 - Зарбааа, қарши ҳужумимиздан кейин А.Раҳматов жуда қулай имкониятдан гол ура олмади.

16 - Рикардо Кака тайм аут олди. Натижада бурчакдан кейин Кнауб аниқ зарба берди, Умаров яна қутқарди.

15 - Игитадан Умаров дарвозаси томон зарба, ноаниқ. Игита ишга киришди.

14 - Илҳом Ҳамроевнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

14 - Акбаликов дарвозамизга тескари турган ҳолатда бурилиб зарба берди, бироз ноаниқ.

12 - Зарбааа, Даврон Чориевнинг зарбасини Игита қайтарди. Қарши ҳужумда эса Акбаликов Рустам билан бирга-бир чиқиб борди ва бу сафар бизнинг кипер жамоасини қутқарди.

 11 - Умаров Есенамановнинг бирга-бирдан тепган тўпини қайтарди ва жамоамизни голдан қутқариб қолди.

10 - Дилшод Раҳматов Жомарт Токаевга босим уюштирди ва тўпни ундан олиб қўйди. Игита қаршисига келганда эса рақиб кипери тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

9 - Ёш Газиз Нагашибайнинг ўнг томондан тепган тўпини Умаров майдон ташқарисига чиқариб юборди.

8 - Умаров ўзининг хатосини чиройли сейв билан ўзи тўғрилади.

7 - Кнаубнинг бу галги зарбаси ҳам ноаниқ чиқди.

6 - Игита олдинга чиқди, Кнаубнинг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади. Ҳозирча устунлик мезбонлар томонда.

5 - Ўйиндаги биринчи аниқ зарбани Болат Сарбасов берди, Умаров ўз жойида.

4 - Акбар Усмоновнинг узоқ масофадан тепган тўпига аниқлик етишмади.

4 - Дуглас бурчакдан тўпни Акбаликовга узатди, ЖЧ-2021да порлаган Альберт эса жуда ноаниқ зарба берди.

3 - Баҳодир Аҳмедов тўртликни алмаштирди. Д.Раҳматов - А.Раҳматов - М.Одилов - А.Усмонов тўртлиги майдонда.

2 - Есенамановнинг чап оёқда берган кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди.

1 - Беллашув бошланди.

- Жамоалар аренага чиқиб келишди. Ҳар икки давлат мадҳиялари янграмоқда.


Ўзбекистон Қозоғистон билан 9 бор тўқнаш келган ва ҳали ютмаган

- Учрашув Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.



Рейтинг: +9   

Фикрлар

+7   
14 дек 18:14:59
Salah.Benzema.Pogba.Ozil.Mahrez.
Topni korib bomayapti qizilmi qorami bolish keregidi top rangi
+5   
14 дек 20:37:28
Zubayr_10
Akmaljon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Билмасдан гапирманг, Узбекистонни хозирги мадхиясини матни хам мусикаси хам мустакилликдан кейин ёзилган. Узбекистон ССРнинг мадхияси мусикаси умуман бошкача булган
СИЗ У́зссрни гимнини ешитиб Корин музика бирхил текс бошка холос
+4   
14 дек 19:48:00
FIFA2021
rieal qaraydigan bulsak qozoqlar bizi termadan 2 bow ustinligi uyindan oldinam malum edi,xaliyam ular JCh dagi uyinini kursatiwmadi bordiyu xuddi JChtudagedek tuliq kuc bn uynawganida kamida 10 ta uriwardi,kuchlilarni kichli ekanini tan olishniyam urganishimiz kerak,omad omad deb omad tilaganimiz bn termamiz qazoqlardan kichayib ketmaydiyu omad ham kuchlilarga kulib biqadi
+4   
14 дек 19:22:50
ArsaBarsa
Maydon ham farq qiladida. Judayam rangi xunuk ekan. Translatsiya uchun ham yaxshi emas. Muhim o'yon bo'ganda yaxshi o'ynardi biznikilar ham. 100% o'zimizni yigitlar. Shunisidan hursandman.
+4   
14 дек 18:11:30
mahmudovz2505@mail.ru
Термамизга омад, паркетни рангги ажойибмикан, тўпни кўриш қийин экан.
+3   
14 дек 21:05:49
Tigr
Akmaljon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Билмасдан гапирманг, Узбекистонни хозирги мадхиясини матни хам мусикаси хам мустакилликдан кейин ёзилган. Узбекистон ССРнинг мадхияси мусикаси умуман бошкача булган
Билмасангиз билиб қўйинг Мутал Бурхонов Ўзбекистон Мадхияси мусиқаси 1947 йилда ёзган! Google қидирувга "УзССР давлат мадхияси" деб ёзинг чиқади! Ёки бу линк орқали эшитинг https://ru.m.wikipedia.org/wiki/%D0%93%D0%B8%D0%BC%D0%BD_%D0%A3%D0%B7%D0%B1%D0%B5%D0%BA%D1%81%D0%BA%D0%BE%D0%B9_%D0%A1%D0%A1%D0%A0
+3   
14 дек 19:45:38
Азим Исмаилов
ALICHO фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тугри. Шу танлов нотўғри булган. Янги давлатни мадхияси хам янги булиши керак эди. Лекин, бугунги Узбекистон Россия таркибига кайта кушилса хам розимиз. Халк бунчалик кийналмасмиди.
Битта гимн эмас 30 йилдан буен узбекистонда кабул килинган конунлар аввал кейин рус тилида кейин таржима килинган факат ишимиз кучирмачилик холос хатто каримовга хам хатлар рус тилида олиб кирилган
+2   
14 дек 23:11:18
Ibrohim2019
DINMUHAMMED A фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нега куромисанлар факат узбек миллати шунакамикана
Bu ko'rolmaslikdan emas notog'ri tushinibsiz meni klub bolganida mayli edi lekin mamlakat termasida o'sha millat azolari o'ynasa baribir yaxshida. Hozir bu chet elda rivojlangan Italiya Ispaniya Fransiya Germaniya Rossiyada ham shunaqa holatlar bo'ladi lekin baribir o'sha millatni o'yinchilari bo'lgani afzal deb bilganim uchun yozdim. Shoshilib fikr qoldirmang
+2   
14 дек 22:38:06
Бахрам Ахматжанов
Қозоғистон футзалда хеч қачон Узбекистонга ютқазмаган. 1999 йилдан бери Қозоғистон ютиб келади. У вақтларда бразилияликларни Б харфиям йуғийди қазоқлардв. Шундай экан бразилияликлар булмаса Узбекистон ғалаба қазонарди деган эртакларни йиғиштиринглар. Тан олишни хам билиш керак. Мана масалан катта футболда босимлик Узбекистон тамонда
+2   
14 дек 21:23:19
Davronbek Beshariq
Козогистонмии, ёки Бразилия терма жамоасимиии...
+2   
14 дек 20:48:23
TimofeyyOne
Akmaljon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Билмасдан гапирманг, Узбекистонни хозирги мадхиясини матни хам мусикаси хам мустакилликдан кейин ёзилган. Узбекистон ССРнинг мадхияси мусикаси умуман бошкача булган
Мусиқаси уша эски мусиқа. Фақат матн узгарган
+2   
14 дек 20:16:34
Шохимардон Ходжанов
Бизни футзалчиларни котта футболчилардан хеч кандай фарки йу́к.Хаммасини таркатиб юбориш керак.Бир тийинга арзимайди
+2   
14 дек 19:46:14
Азим Исмаилов
ALICHO фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тугри. Шу танлов нотўғри булган. Янги давлатни мадхияси хам янги булиши керак эди. Лекин, бугунги Узбекистон Россия таркибига кайта кушилса хам розимиз. Халк бунчалик кийналмасмиди.
Битта гимн эмас 30 йилдан буен узбекистонда кабул килинган конунлар аввал россияда чиккан кейин рус тилида кейин таржима килинган факат ишимиз кучирмачилик холос хатто каримовга хам хатлар рус тилида олиб кирилган
+2   
14 дек 19:41:40
Jek96
ALICHO фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тугри. Шу танлов нотўғри булган. Янги давлатни мадхияси хам янги булиши керак эди. Лекин, бугунги Узбекистон Россия таркибига кайта кушилса хам розимиз. Халк бунчалик кийналмасмиди.
Oʻl bu kuningdan millat xoini senga oʻxshagan itlarni dastidan nechi yil iflos ruslarni qoʻlida qoʻgʻirchoq boʻldik
+2   
14 дек 19:37:55
Азим Исмаилов
Купчиликка гимн кизикми еки уйинми...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика