UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  2 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  2 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  1 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  7 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  18 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  5 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  2 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  239 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  10

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистонга имкониятни бой берди Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистонга имкониятни бой берди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қозоғистон билан халқаро ўртоқлик ўйини ўтказди.

Беллашув Нур-Султон шаҳридаги "Жаксилик Ушкемпиров" номидаги яккакураш саройида бўлиб ўтди. учрашувдан матнли трансляцияни шу саҳифада кузатиб бордингиз.

ЯНГИЛАШ


Футзал. Халқаро ўртоқлик ўйини

Қозоғистон – Ўзбекистон 3:1

14.12.2021, 18:00

"Жаксилик Ушкемпиров" номидаги яккакураш саройи, Нур-Султон

Голлар: А.Кнауб (Дуглас) 22, Дуглас (Ч.Ессенаманов) 22, Игита 40 - И.Ҳамроев (И.Ропиев) 39

Қозоғистон (биринчи бешлик): 2.Игита, 9.Альберт Акбаликов, 10.Чингиз Есенаманов, 11.Арнольд Кнауб, 14.Дуглас.

Захира: 1.Рауан Атантаев, 4.Нурбек Карагулов, 6.Газиз Нагашибай, 7.Ерсултон Сагиндиков, 8.Биржан Оразов, 13.Жомарт Токаев, 15.Болат Сарбасов, 19.Ринат Турегазин, .

Ўзбекистон (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев.

Захира: 12.Равшан Элибоев, 2.Анасхон Раҳматов, 3.Машраб Одилов, 5.Давлат Ибрагимов, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов, 11.Акбар Усмонов, 13.Абдулла Солиҳов.

Огоҳлантириш: Ҳ.Нишонов 27


Учрашув якунланди. Охири ёнган ўйинда Ўзбекистон Қозоғистонга имкониятни бой берди.

40 - ГОЛ, Игита ўйинга нуқта қўймоқда. Бизнинг зарбамизни қайтарган кипер тўпни бирйўла бўш қолган дарвозамизга жойлаб қўя қолди.

40 - Чориевнинг зарбасини Игита қайтарди ва тўпни дарвозамиз томон тепди...

39 - Гоооооооолллллл, Илҳом Ҳамроев ҳисобни қисқартирди - 2:1. Чориев - Ропиев - Ҳамроев комбинацияси гол билан тугади. Ўйновчи киперимиз гол урди.

38 - Қозоғистон устози Кака тайм аут олди.

37 - Зарбааа, Чориевда яна бир имконият. Игита тўпни қайтарди. Вакилларимиз кучли босим уюштиришмоқда.

37 - Нималар қилишди ҳозир... Игита тўпни марказда олдириб қўйди. Чориев дарвоза қаршисида Ессенаманов билан бирга-бир қолди ва алдаб ўтаман деб олдирди.

36 - Баҳодир Аҳмедов ўйновчи дарвозабон (Илҳом Ҳамроев)ни туширди.

35 - Зарбааа, Акбар Усмоновнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Акбарга пасни Раҳматов берганди.

32 - Ерсултон Сагиндиковнинг кучли зарбасини Рустам қайтарди.

31 - Оразов бирга-бир чиқиб борди, Умаров қутқарди.

31 - Ропиевнинг узоқ масофадан тепган тўпи ноаниқ чиқди.

30 - Акбар Усмонов Ессенамановни алдаб ўтди ва Анасхонга пас берди, афсуски Раҳматов тўпга ета олмади.

28 - Д.Раҳматовнинг зарбасини Игита қайтарди.

27 - Ҳусниддин Нишонов огоҳлантирилди.

27 - Зарбаа, аввалига Нишоновнинг зарбасини Игита қайтарди, кейин эса Чориевнинг зарбасига ҳимоячилар блок қўйишди.

25 - Зарбаа, Д.Чориев тўпни рақибдан олиб қўйди ва дарвозабон билан бирга-бир чиқиб борди. Игита тўпни қайтарди.

24 - Зарба, Д.Раҳматов тўпни олиб қўйди ва зарба йўллади. Игита ўз жойига қайтиб улгурмаган бўлсада тўпни қайтара олди.

22 - ГОЛ, бурчакдан кейин Дуглас иккинчи голни урди. Иккинчи бўлим жуда омадсиз бошланди.

22 - ГОЛ, Альберт Кнауб ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимга старт берилди.

Биринчи бўлим тугади.

20 - Биринчи бўлим тугашига 2 сония қолганда Акбаликов деярли бўш қолган дарвозамизга тўпни тўғрилаб юбора олмади.

20 - Чориев кичик жароҳат олди, унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

19 - Мезбонларнинг узоқ давом этган ҳужуми Дугласнинг ноаниқ зарбаси билан тугади.

17 - Энди Умаров олдинга чиқди, ҳужум Акбарнинг ноаниқ зарбаси билан тугади.

16 - Зарбааа, қарши ҳужумимиздан кейин А.Раҳматов жуда қулай имкониятдан гол ура олмади.

16 - Рикардо Кака тайм аут олди. Натижада бурчакдан кейин Кнауб аниқ зарба берди, Умаров яна қутқарди.

15 - Игитадан Умаров дарвозаси томон зарба, ноаниқ. Игита ишга киришди.

14 - Илҳом Ҳамроевнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

14 - Акбаликов дарвозамизга тескари турган ҳолатда бурилиб зарба берди, бироз ноаниқ.

12 - Зарбааа, Даврон Чориевнинг зарбасини Игита қайтарди. Қарши ҳужумда эса Акбаликов Рустам билан бирга-бир чиқиб борди ва бу сафар бизнинг кипер жамоасини қутқарди.

 11 - Умаров Есенамановнинг бирга-бирдан тепган тўпини қайтарди ва жамоамизни голдан қутқариб қолди.

10 - Дилшод Раҳматов Жомарт Токаевга босим уюштирди ва тўпни ундан олиб қўйди. Игита қаршисига келганда эса рақиб кипери тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

9 - Ёш Газиз Нагашибайнинг ўнг томондан тепган тўпини Умаров майдон ташқарисига чиқариб юборди.

8 - Умаров ўзининг хатосини чиройли сейв билан ўзи тўғрилади.

7 - Кнаубнинг бу галги зарбаси ҳам ноаниқ чиқди.

6 - Игита олдинга чиқди, Кнаубнинг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади. Ҳозирча устунлик мезбонлар томонда.

5 - Ўйиндаги биринчи аниқ зарбани Болат Сарбасов берди, Умаров ўз жойида.

4 - Акбар Усмоновнинг узоқ масофадан тепган тўпига аниқлик етишмади.

4 - Дуглас бурчакдан тўпни Акбаликовга узатди, ЖЧ-2021да порлаган Альберт эса жуда ноаниқ зарба берди.

3 - Баҳодир Аҳмедов тўртликни алмаштирди. Д.Раҳматов - А.Раҳматов - М.Одилов - А.Усмонов тўртлиги майдонда.

2 - Есенамановнинг чап оёқда берган кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди.

1 - Беллашув бошланди.

- Жамоалар аренага чиқиб келишди. Ҳар икки давлат мадҳиялари янграмоқда.


Ўзбекистон Қозоғистон билан 9 бор тўқнаш келган ва ҳали ютмаган

- Учрашув Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.



Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика