Элит ОЧЛ. "Нефтчи" меҳмонда "Ал Насср"га мағлуб бўлди

13 окт 2026, 02:10
ОФК Элит Чемпионлар лигасининг 2-тур баҳси якунланди.

"Ал Насср" — "Нефтчи" 3:1

Голлар: 33 - Габриэл Анжело, 42 - Криштиану Роналду, 51 - Алишер Одилов, 78 - Анваржон Ғофуров

“Ал Насср”: 24. Бенто, 70. Авад Аман, 12. Наваф Аль-Бушал, 26. Иньиго Мартинес, 3. Муҳаммад Симакан (4. Надер Аль-Шарари, 72’), 11. Саму Кошта, 20. Габриэл Анжело, 21. Кингсли Коман (23. Айман Яҳё, 13’ (17. Абдулла Аль-Хайбари, 72’)), 79. Жоау Феликс, 10. Садио Мане (9. Абдулла Аль-Хамдан, 81’), 7. Криштиану Роналду.

Захира: 8. Хайдир Абдулкарим, 14. Сами Аль-Нажи, 60. Саад Хакави, 66. Султан Алмас, 53. Абдулраҳмон Аль-Отайби.

“Нефтчи”: 1. Ботирали Эргашев, 3. Мишель Аугучто (77. Ратиньо, 69’), 4. Боян Сигер, 5. Икром Алибоев, 6. Иброҳим Ҳалил Йўлдошев (34. Фарруҳ Сайфиев, 46’), 7. Аброрбек Исмоилов (11. Асилбек Жумаев, 46’), 10. Жамшид Искандеров, 20. Анваржон Ғофуров, 31. Ян Сассе (22. Алишер Одилов, 46’), 52. Коффи Куао, 88. Маркус Форсс (18. Стипе Перица, 63’).

Захира: 45. Акбар Тўраев, 8. Владимир Йовович, 9. Хуршид Ғиёсов, 15. Нурмуҳаммад Абдуғаниев, 21. Муҳсинжон Убайдуллаев, 32. Зоран Марушич, 71. Билолхон Тошмирзаев.

Огоҳлантиришлар: 17 - Иброҳим Ҳалил Йўлдошев, 30 - Анваржон Ғофуров, 45+3 - Иньиго Мартинес, 45+3 - Маркус Форсс

Четлатиш: 65 - Икром Алибоев

90+4. Ўйин якунланди.

90+3. Аль-Хамданнинг зарбаси “Нефтчи” вакилига тегиб, майдонни тарк этди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. “Ал Насср” дарвозаси олдида палапартишлик юз берди, аммо фарғоналиклар ушбу ҳолатда гол ура олишмади.

88. Перицадан зарба кўрдик, аммо ушбу зарбани “Нефтчи” аъзолари бартараф эта олишдж.

84. Роналдудан яна бир зарба, аммо буниси ноаниқ бўлди.

82. Сал қолса Абдулла Аль-Хамдан дарвозабоннинг устидан тўпни ошириб, дарвозани ишғол қилиб қўйиши мумкин эди.

79. Ўйин тақдири, кўп эҳтимол, ҳал.

78. ГОЛ! Ғофуровдан автогол. Маненинг узатмасидан сўнг Анваржон ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди.

75. Устунлик тўлиқ мезбонларда дейиш мумкин. Олдиндаги вақт давомида гол ўтказмаслик ва ҳисобни тенглаштиришга қарши ўйналади.

73. Маненинг чап қанотдан берган узатмасидан сўнг Феликс дарвозага зарба берди, бахтимизга тўп ноаниқ кетди.

71. Мане ўткир бурчакдан туриб кучли зарба берди, аммо анчагина ноаниқ кетди.

66. Жамоа энди анчагина қийин ҳолатда қолмоқда…

65. Қизил карточка, Икром Алибоевга… Ана холос…

59. Аброр Исмоилов ўнгдан кириб бориб, ерлатиб зарба берди, аммо тўп рақибга тегиб қайтмоқда…

53. Яна Одилов олдинга юриш қилди, бироқ бу сафар рақиб ҳимоячилари яхши ҳаракат қилишди.

52. Ниҳоят, ҳисоб қисқарди. Фарғоналиклар янада фаоллашиши шарт!

51. ГОООЛ! Алишер Одилов ҳисобни қисқартирди! Искандеровнинг узатмасидан сўнг тўп рақибга тегиб Одиловга борди, Алишернинг зарбаси аниқ бўлди!

50. Мезбонлар жарима майдончаси ичида палапартишлик юзага келганди, бироқ вакилларимиз ушбу ҳолатдан фойдалана олишмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+6. Дастлабки бўлим якунланди.

45+3. Ҳар икки футболчига ҳам сариқ карточка берилди.

45+2. Иньиго Мартинес Форсс негадур қўполлик ишлатди. Қизиқ.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

45+1. “Нефтчи”нинг голи бекор қилинди. Афсус.

45. Стоп, гол бўлган ҳолат ВАРда кўрилмоқда.

45. Тезда қайтиб олмоқда фарғоналиклар. Олға!

44. ГОООЛ! Форс ҳисобни қисқартирди! Коффининг ўнгдан ҳаволатиб узатган тўпини Маркус бош билан дарвозага жойлаб қўйди!

43. Вазият оғирлашди, “Нефтчи”дан 2-бўлимда фаоллик кутамиз!

2026-10-13 01.11.07.jpg

42. ГОЛ! Роналду 981-голини “Нефтчи”га урди. Чапдан Мане ҳаволатиб тўпни узади, Айман кўкси билан Роналдуга тўпни узатди, Криш эса дарвозага кучли зарба бериб, гол урди.

41. Ботирали!!! Роналдунинг товон билан берган узатмасидан сўнг Айман дарвозага зарба берди, Эргашевдан ажойиб сейв!

2026-10-13 01.06.42.jpg

40. Коффининг ўткир бурчакдан йўллаган кучли зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди…

38. Роналду қулай вазиятдан тўпни дарвозага йўллай олмади, “Нефтчи” вакили яхши ҳаракат қилиб, тўпни илиб кетди.

35. Гол кўрдик ўйинда, буёғига вакилларимиздан фаоллик кутамиз.

33. ГОЛ! Анжело ҳисобни очди. Ўнг қанотдан ерлатиб узатилган тўпни Габриэл дарвозага жойлаб қўйди.

32. Роналдунинг жарима зарбасидан тепган тўпи “жонли девор”га тегиб қайтди.

2026-10-13 01.06.35.jpg

29. Роналду Садио Манени бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, Мане Ботиралини алдаб ўтиб бўш қолган дарвозага зарба бермай шеригига узатди, аммо у дарвозага зарба беролмади…

28. Фелиск жарима майдончасидан туриб дарвоза томон зарба берди, аммо ўта ноаниқ кетди.

27. Фарғоналиклар ижросида ҳозиргача яхши вазият кўрмадик, жамоа секин-аста тактик ҳужумлар ташкил қилишга уринмоқда.

23. Анжелонинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

2026-10-13 01.06.31.jpg

17. Иброҳим Ҳалил Йўлдошев бурчакка яқин ҳудудда қоида бузди, рақибларда стандарт вазият.

13. Жароҳат олган Коман ўрнига Айман майдонга тушди.

8. Искандеров жаримадан дарвозани ишғол қилишга уринди, аммо зарба ноаниқ.

7. Куао рақиб жарима майдончаси олдида стандарт ишлаб олди.

5. “Ал Насср”нинг хавфли бурчак зарбасидан сўнг тўп қайтарилди.

1. Ўйин бошланди.

2026-10-13 01.06.23.jpg2026-10-13 01.06.20.jpg2026-10-13 01.06.18.jpg2026-10-13 01.06.16.jpg

Тошкент вақти билан 00:14да учрашувга старт берилди.

Тошкент вақти билан соат 23:20. Ўйин старти кечикмоқда.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни ОФК Элит Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган "Ал Насср" — "Нефтчи" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia