Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси Япониядаги ўртоқлик турнирида қатнашади

Narzulla Saydullayev
9 мар 2016, 11:02
Хосе Мария Мендез бошчилигидаги футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу йилнинг май ойида Японияда ўтказиладиган халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этади.

Ушбу қисқа муддатли кичик ўртоқлик турнирида уч терма жамоа — Япония, Ўзбекистон ҳамда Вьетнам иштирок этади.

Мусобақа 22 — 24 май кунлари бўлиб ўтади.

Турнир тақвими:

22 май, жума

15:00 Япония – Вьетнам

23 май, шанба

12:00 Вьетнам - Ўзбекистон

24 май, якшанба

10:00 Япония -Ўзбекистон

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси, Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионати кумуш медалларини қўлга киритиб, шу йилнинг 10 сентябрь — 2 октябрь саналари давомида Колумбияда ўтказиладиган Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Ушбу ўртоқлик турнири Мендез шогирдлари учун мундиалга тайёргарликнинг бир босқичи вазифасини ўтаб беради.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›