

Бунга сабаб эса форс-мажор ҳолати. Ҳозирда Беларусда норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.
Хабарда келтирилишича, “Динамо” (Минск) — “Смолевичи” ва “Минск” — “Неман”, шунингдек, Кубок доирасидаги “Нафтан” — “Городея” ҳамда “Гомель” — “Шахтер” беллашувлари қолдирилган. Бу биринчи ва иккинчи лигаларга ҳам тегишли. Барча ўйинлар номаълум муддатга қолдирилган бўлиб, уларнинг ўтказилиш саналари кейинроқ эълон қилинади.



