

"Ливерпуль" клуби ҳужумчиси Роберто Фирмино бугун "Ман Сити"га қарши ўйинда майдонга туша олмайди.
Бразилиялий футболчининг оёғида муаммо бор. Жароҳат унчалик ҳам жиддий эмас, аммо АПЛнинг муҳим ўйинлари олдидан Клопп таваккал қилмасликни афзал кўрди.
Маълумот учун, Фирмино АПЛнинг 13 учрашувида майдонга тушиб, 7 та гол уришни уддалаганди.



