ФИФА сайлов комиссияси президентлик сайловларида иштирок этадиган беш номзодни тасдиқлади

Aslanov Jasurbek
26 янв 2016, 18:45
ФИФА сайлов комиссияси ташкилот президентлиги учун сайловларда иштирок этадиган беш номзодни тасдиқлади.

Булар Осиё футбол конфедерацияси президенти шайх Салмон Иброҳим Ал-Ҳалифа, Европа футбол ассоциацияси иттифоқи бош котиби Жанни Инфантино, Иордания шаҳзодаси Али Бин Ал-Ҳуссайн, ФИФА бош котиби собиқ ўринбосари Жером Шампань ва ЖАРнинг уй-жой қурилиш бўйича собиқ вазири Токио Сексвале.

ФИФА президентлиги учун сайловлар 26 февраль куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com