Фернанду Сантуш: "Тактик ўйинда ғолиб бўлдик"

Narzulla Saydullayev
26 июн 2016, 09:38
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернандо Сантуш Хорватияга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Бу тактик ўйин эди, - дейди Сантуш УЕФА расмий сайтига. - Биз ўйинни бошқаришга уриндик, аммо хорватлар бунга имконият беришмади. Бизга ажойиб жамоа рақиблик қилди. Уларнинг кучсин томонларини топишга уриндик".

"Ҳимояда яхши ўйнадик, аммо ҳужумдаги ишларимиз юришмади. Баъзида чиройли ўйнаб юта олмайсан, шу боис баъзида прагматик ўйнаш керак", - дейди Сантуш.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›