Фергюсон: "2012 йилда Погбада ёмон агент бўлган. Райола - ..."

Aslanov Jasurbek
5 июл 2017
"Манчестер Юнайтед"нинг афсонавий мураббийи сэр Алекс Фергюсон нега 2012 йил Поль Погбани жамоада сақлаб қолиб бўлмагани ҳақида гапириб берди.

Франциялик ўша пайтда текинга "Ювентус"га ўтган, тўрт йил ўтиб МЮ Погбани 105 млн. еврога сотиб олди.

"Поль Погба бизга яхши маълум. У яхши футболчилигини билардик, унга энг яхши шартномани таклиф қилдик, аммо Погбанинг агенти ёмон бўлган. Райола - бир қоп ахлат" - дейди Фергюсон.

Шотландиялик мутахассис биринчи маротаба Райолани танқид қилаётгани йўқ. Фергюсон ўз автобиографиясида унга ёқмайдиган бир-икки агент борлигини, улардан бири Мино Райола эканлигини ёзган.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: The Independet