UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  0 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  3 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  3 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  3 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  8 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  25

Фахрийлар. “Бунёдкор”нинг чемпионликка эришишига битта ғалаба қолди Янгиликлар

Фахрийлар. “Бунёдкор”нинг чемпионликка эришишига битта ғалаба қолди

Бугун Чилонзордаги сунъий қопламали стадионда фахрийлар ўртасида Тошкент шаҳар чемпионатининг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Унда мезбон “Пахтакор” фахрийлар жамоаси ҳамшаҳари бўлмиш “Бунёдкор” фахрийларини қабул қилди.

Бундай учрашувлар доимо қизиқарли ўтиб келган. Бугунги баҳс ҳам бундан мустасно бўлмади. Ўйинда қайд этилган ҳисоб ҳам учрашувнинг ҳужумкор руҳда ўтганини англатса ажаб эмас.

Гарчи биринчи бўлим “Пахтакор” фахрийлар жамоаси фойдасига хал этилган бўлсада, ўйиннинг иккинчи бўлимида “Бунёдкор” аъзолари туб бурилиш ясаб, натижани ўз фодаларига хал эта олгани эътиборга моликдир.


Шу куни “Пахтакор” сафида яқин ўтмишнинг моҳир футболчиларидан Бахтиёр Қамбаралиев, Шуҳрат Раҳмонқулов, Нўъмон Ҳасанов, Фурқат Эсонбоев, Жасур Абдураимов, Равшан Бозоров, Рустам Дўрмонов кабилар ҳаракат қилди.

Рақиб жамоа таркибида эса Анвар Жабборов, Алишер Бозоров, Сергей Лушан, Мурод Отажонов, Азамат Абдураимов, Махмуд Собиров, Олег Нестеров, Анатолий Хутин, Сергей Андреев, Улуғбек Рўзиқулов кабиларни кўриш мумкин эди.

Хуллас ушбу дуранг “Бунёдкор” фахрийлар жамоасини чемпионликка яқинлаштирди. Энди бу жамоа чемпионатнинг сўнгги турида “Юнусобод” фахрийлар жамоасига қарши ўйин ўтказади.
Кези келганда ушбу жамоада Валентин Шашков, Алексей Рошин ҳамда Алексей Евстафеев каби мухлисларга яхши таниш бўлган собиқ футболчилар борлигини айтиб ўтиш керак.


Бўлажак баҳсда қайси жамоа ғалаба қозонса, ўша чемпионлик шохсупасига кўтарилади.

 “Пахтакор” - “Бунёдкор” 4:4 (2:1).
 Ташкент. “Чилонзор” стадиони
 Голлар: Нўъмон Ҳасанов, Равшан Бозоров, Фурқат Эсонбоев, Шуҳрат Раҳмонқулов – Улуғбек Рўзиқулов, Азамат Абдураимов, Алишер Бозоров. Анатолий Хутин (пен).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика